Бош саҳифа / Янгиликлар / ҚИЁФАСИ ЎЗГАРГАН ЯНГИ БОЗОР 13 АВГУСТ КУНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ (+ФОТО)
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ҚИЁФАСИ ЎЗГАРГАН ЯНГИ БОЗОР 13 АВГУСТ КУНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ (+ФОТО)

Юртимиз деҳқон бозорларини шарқона ва миллий меъморчилик анъаналарини ҳисобга олган ҳолда замонавий савдо мажмуалари шаклида мукаммал реконструкция қилиш, сотувчи ва харидорларга қулай шароит яратиш, савдо хизмати сифатини янада яхшилаш орқали савдо-бозор инфратузилмасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2358 сонли “2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур ҳужжат ижроси доирасида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш дастури тасдиқланиб, замонавий савдонинг барча талабларига жавоб берадиган 3 қаватли гипермаркетлар, 2 қаватли супермаркет ва минимаркетлар қурилмоқда.

Андижонвилоятида ҳам махсус дастур асосида 14 та замонавий савдо мажмуаси бунёд этилмоқда. Қайд этиш лозимки, сўнгги икки йил давомида Асака, Шаҳрихон, Олтинкўл, Хўжаобод ва Андижон туманларида барча шароитларга эга савдо мажмуалари қурилиб, ишга туширилди. Жорий йил якунига қадар эса режага асосан Булоқбоши, Бўз, Избоскан, Балиқчи, Марҳамат туманлари ҳамда Андижон шаҳридаги Улгуржи деҳқон бозорларида олиб борилаётган қурилиш ишларини якунлаб, фойдаланишга топшириш белгиланган.

Маълумки, 2018 йилнинг бошида юқорида қайд этилган қарорга асосан Андижон шаҳридаги “Янги бозор” деҳқон бозори мажмуасида қайта реконструкция қилиш ишлари бошланган эди. Бир ярим йил мобайнида мазкур ҳудуд бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, жорий йилнинг июль ойида қурилиш якунланди.

Муқаддас Қурбон хайити ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигини кўтаринки кайфиятда нишонлаш мақсадида ушбу мажмуанинг фойдаланишга топшириш маросими 13 август сешанба куни ўтказилади.

Шу муносабат билан Вилоят бозорлари ва савдо комплекслари уюшмаси вилоятимизда истиқомат қилувчи барча юртдошларимизни ушбу тантаналарга таклиф қилиб қолади.


Киритилган вақти: 10/08/2019 15:46 Кўрилганлиги: 400
 
Жами мурожаатлар: 1362 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 270 (20%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 63
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг