Бош саҳифа / Янгиликлар / Қурилиш куни
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Қурилиш куни

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Марҳамат туманида бўлиб ўтган навбатдаги “Қурилиш куни” да вилоятимиздаги соҳа объектларининг қурилиши, сифати ва муддати ҳақида шаҳар-туман ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари, пудратчи ташкилотлар вакиллари, қурилиш ва реконструкция олиб борилаётган ижтимоий соҳа объектлар раҳбарлари ҳамда мутасаддилар билан учрашди. 



Жорий йилда дастурларга асосан 97 та ижтимоий соҳа объектларининг қурилиши ва реконструкцияси кўзда тутилган бўлса, вазирлик ва идоралар буюртмасига асосан 16 та объектлар қайта таъмирдан чиқарилади. Жами 113 та объектларга 446 млрд. 490 млн. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилмоқда. Дастурлар асосида бу йил вилоятимизда 20 та соғлиқни сақлаш тизими, 26 та умумтаълим мактаблари, 37 та мактабгача таълим муассасалари ҳамда 14 та бошқа ижтимоий соҳа объекталарида мукаммал таъмир ишлари олиб борилмоқда. Вилоят ҳокими дастлаб пудратчи ташкилот раҳбарилари, мактаб директорлари, МТМ мудиралари ҳамда бош шифокорлар билан бажарилаётганларни ишларнинг сифати, якунлаш муддати ва муаммолари ҳақида бирма-бир суҳбатлашди. 
Марҳамат туманида олиб борилаётган “Обод туман маркази” лойиҳасининг бажарилишини ҳам назоратдан ўтказди. Шунинингдек, 2019 йилда “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасидаги амалий ишларнинг бориши билан қизиқди. Бу борада шаҳар-туман ҳокимларининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосарлари ахборотлари тингланди. Хусусан, дастур доирасида 42 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, жойларнинг инфрутузилмалари янада яхшиланади. 14 туманлардаги дастурга киритилган маҳаллаларга 196 км масофага ичимлик суви, 169 км электр тармоқлари, 46.2 км табиий газ тармоғи тортилади, 196,6 км марказий ҳамда 265,1 км ички йўллар таъмирдан чиқарилади. Жами ишлар учун 113 млрд. 904 млн. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Бу борада ҳам соҳа раҳбарлари ва пудратчиларнинг ҳар бирлари билан бирма-бир суҳбатлашиб, ҳар бир қилинаётган ишнинг сифатига алоҳида эътибор бериш ва ўз муддатида якунлашлари бўйича тошириқ ва кўрсатмалар берди.


Охирги ўзгариш: 10/06/2019 12:02 Кўрилганлиги: 3024
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 119
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг