Бош саҳифа / Янгиликлар / Қувонч улашилди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Қувонч улашилди

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни Пахтаобод туманида чинакам байрам бўлди

Туман марказидаги маданият ва истироҳат боғидаги аттракционлар болалар ихтиёрига берилди. Болажонларни турли ижод намуналаридан кўргазма қилинди. Бадиий ҳаваскорлар концерти, дорбозлар чиқишлари намойиш этилди. Мусиқа мактабининг ўқувчилари ва боғчалар тарбияланувчилари куй, қўшиқ ва рақслар ижро этишди.

Шахмат-шашка, расм чизиш, гимнастика ва югуриш мусобақалари ўтказилди. Ёшлар ўртасида «Менинг она юртим», «Биз гиёҳвандликка қаршимиз», «Ёшлар - тинчлик тарафдори» мавзуларида танловлар ўтказилди. Ғолиблар ва фаол болалар рағбатлантирилди. Уй шароитида ўқийдиган 20 нафар ўқувчига ва 70 нафар ногирон болаларга туман ҳокимлигининг совғалари топширилди.


Охирги ўзгариш: 13/06/2017 12:50 Кўрилганлиги: 3831
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг