Бош саҳифа / Янгиликлар / Руслан Нуриддинов Осиё ўйинлари ғолибига айланди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Руслан Нуриддинов Осиё ўйинлари ғолибига айланди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи, Рио олимпиадаси чемпиони Руслан Нуриддинов Осиё ўйинлари ғолибига айланди.

105 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Руслан Нуриддинов 421 кг (даст кўтаришда 191кг, силтаб кўтаришда 230 кг) натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.




Қайд этиш керакки, Руслан ўз натижаси билан Осиё ўйинлари рекордини ҳам янгилади.

Бу Ўзбекистоннинг Осиё ўйинлари тарихидаги оғир атлетика буйича илк олтин медалидир.

Иккинчи ва учинчи ўринларни ироқлик Салван Жасим Аббод Алафурий (405 кг) ва эронлик Али Ҳошимий (403 кг) эгаллади.

Нуриддиновга олтин медални Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов топширди.

Манба: kun.uz сайти.



Охирги ўзгариш: 28/08/2018 11:44 Кўрилганлиги: 3033
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 159
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг