Бош саҳифа / Янгиликлар / САЛОМАТЛИК САМАРАСИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

САЛОМАТЛИК САМАРАСИ

Аҳолининг тиббиёт соҳасидан розилигига эришиш

2021 йилнинг дастлабки кунларида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудуддаги шаҳар ва туманларнинг оила шифокорлари, оила ҳамширалари билан юзма-юз ва студиялар орқали очиқ мулоқот ўтказди.

Вилоят раҳбари 1000 дан ортиқ оила шифокори, 3 мингдан зиёд оила ҳамширалари билан суҳбати давомида “2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да аҳолининг тиббиёт соҳасидан розилигига эришиш учун янгича иш ташкил этиш ташаббусини илгари суриб, атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Соҳа ходимлари ўз ҳудудидаги ҳар бир оиланинг энг яқин инсонига, керак бўлса шу оила аъзосидек, қадрдонига айланиши муҳим шартлардан эканлигини таъкидлади.



Шунингдек, 2 ой давомида ҳудуддаги бирламчи тиббий санитария муассасалари фаолияти атрофлича танишиб чиққанлигини саломатлик посбонларининг вазифасига масъулият билан ёндашишлари учун барча шароитлар яратилиб, зарурий тиббий асбоб-ускуналар таъминланишини билдирди. Ҳар бир оила аъзосининг саломатлик ҳолатини ўрганиб чиқиши учун зарур бўлса 6 ой вақт ажратиш масаласига эътиборни қаратди.



Вилоят ҳокими “ Бир кунда бир хонадон оила аъзоларининг саломатлик ҳолатини ўрганиш» масаласини татбиқ этишни тавсия этди. Жараёнда мутахассислар шу хонадонда соғлом турмуш тарзи тарғиботини олиб бориши, оила аъзоларининг қон босими, қондаги қанд миқдори, бўйи, оғирлиги яъни саломатлик ҳолати кўрсаткичлари борасидаги барча маълумотларни тизимга он-лайн жойлаб бориши ижобий натижаларга эришишда асосий омил бўлишини мисоллар асосида тушунтириб ўтди.



Мулоқот давомида вилоят ҳокими аҳоли соғлиғини авайлаб-асрашга масъулият билан ёндошиш, ҳамжиҳатлик Давлат сиёсатининг устувор йўналишидан бири эканлигини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга бўлажак шифокорлар ва ҳамшираларни бириктирилган оила поликлиникалари ҳудудида кенг кўламда амалиёт ўташлари мақсад мувофиқлиги хусусида гапириб, тиббиёт институти ректори ҳамда тиббиёт коллежларининг директорларига тавсиялар берди.



Барча иштирокчилар вилоят ҳокимининг талаб ва таклифларини қўллаб-қувватлаб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида камарбаста бўлишларини билдирдилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ



Киритилган вақти: 05/01/2021 19:56 Кўрилганлиги: 109
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 139
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг