Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Янгиликлар / Ёш тадбиркорлар учун 74 миллиард
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ёш тадбиркорлар учун 74 миллиард

Жорий йилнинг 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.


Унда ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш учун шароит яратиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислик ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш бўйича мутлақо янги тизим жорий этиш вақти келгани алоҳида таъкидланганди. Шунингдек, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари ҳар ҳафта камида икки кун уюшмаган, ҳеч қаерда ишламайдиган ёшлар билан учрашиб, муаммоларни ўрганиши, энг аввало, бандлигини таъминлаш чораларини кўриши лозимлиги қайд этилган эди.

Берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар шанбаси вилоятимизда ишсиз ёшлар билан ишлаш куни деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан 7 июль куни Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғининг ёзги амфитеатрида “Ҳоким ва ёшлар” лоийҳаси доирасида вилоятдаги барча 878 та маҳалладан келган уч мингдан зиёд йигит-қизлар ишсиз ёшлар билан вилоят ҳокимининг очиқ мулоқоти ўтказилди.

Унда вилоят корхона,ташкилот ва муассаса, тижорат банклари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, алоқадаор идораларнинг бошлиқлари иштирок этди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов жорий йилнинг 27 июнь куни Президентимиз томонидан қабул қилинган “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш доирасида амалга ошириши режалаштирилган ишларга тўхталди.

Дастур ижроси учун Ёшлар иттифоқи ҳузурида “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ҳамда унинг туман ва шаҳар филиаллари ташкил этилиши белгилангани, бу тузилма маблағларидан ёшларнинг бизнес лойиҳалари учун йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит берилиши, дастурда ҳар бир туманда ажратиладиган кредит ҳажми ва уни олувчилар сони, кредит бериладиган фаолият йўналишлари, бунинг натижасида яратилиши зарур бўлган иш ўринлари миқдори аниқ белгилаб қўйилгани, ҳар бир фермерга биттадан банд бўлмаган ёшни бириктириш кўзда тутилганини таъкидлади. Шунингдек, Дастур доирасида вилоят ёшлари учун жами етмиш тўрт миллиард сўм маблағ ажратилганига урғу берди.




Киритилган вақти: 07/07/2018 19:46 Кўрилганлиги: 113
 
Жами мурожаатлар: 1268 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 255 (20%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг