Бош саҳифа / Янгиликлар / «Соғлом авлод» ўйингоҳида байрам шодиёнаси бошланди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«Соғлом авлод» ўйингоҳида байрам шодиёнаси бошланди

Соат 19.00. "Соғлом авлод" ўйингоҳи пештоқидаги "Фидойинг бўлгаймиз, сени, Ўзбекистон!" шиори гўёки барчанинг дилида акс-садо бераётгандай. 

Теварак-атрофдаги анвойи гуллар, ҳали оқшом қўнмай ложувард кўк сиртидаги юлдузлар каби порлаётган минглаб турфа чироқларга боқиб, байрам тантаналари йилдан-йилга мукаммаллашиб бораётганини кўрамиз.


“Дунёда ягона чаман бўстоним, фидойинг бўлгаймиз, Ўзбекистоним!” мавзусидаги тадбир тантаналари бошланаётгани ҳақида чорлов янгради. Байрамда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан таклиф этилган нуронийлар, меҳнат фахрийлари, давлатимизнинг юксак унвонлари, орден ва медалларига сазовор бўлган ҳамюртларимиз, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар, ишлаб чиқариш илғорлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқдалар.




Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов шодиёна иштирокчилари ҳамда улар орқали вилоятнинг барча аҳолисини Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги билан самимий муборакбод этди.

- Бугунги айёмнинг туб мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритар эканмиз, энг аввало, мустақиллик – халқимизнинг тарихий ғалабаси эканлигини ушбу юксак минбардан айтиш шарафлидир, - дея таъкидлади вилоят ҳокими. – Ватанимиз тарихида мутлақо янги саҳифа очган Ўзбекистон давлати мустақиллигининг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажагимиз учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бормоқда.

Асрлар давомида ота-боболаримиз орзу қилган ва бунинг учун халқимизнинг сабр-қаноат, метиндек ирода ва мардона кураши натижасида эришилган мустақилликни асраб-авайлаш бугунги авлоднинг зиммасидаги юксак масъулиятдир.

Кўплаб синовларни бошидан ўтказган андижонликлар мустақиллик ва тинчлик неъматининг жуда яхши қадрига етади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Тантана муқаддима ва “Элим” вокал-рақс сюитаси билан бошланди.


Киритилган вақти: 30/08/2017 09:19 Кўрилганлиги: 3684
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 194
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг