Бош саҳифа / Янгиликлар / Спортчи қизларга Президент совғалари
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Спортчи қизларга Президент совғалари

Андижон шаҳридаги гимнастика мактабида спортчи қизларга Президент совғаларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

 Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда 300 нафардан зиёд қизларга совғалар топширилди.



- Бугунгача вилоятимиздаги умумтаълим мактаблари, лицей ва коллежларда тахсил олаётган 15 минг 650 нафар қизларимиз ана шундай совғага эга бўлдилар, - дейди Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиалининг мутахассиси Музаффар Мамадинов. - Уларга 463 миллион сўм қийматидаги спорт кийимлари тақдим этилди. Эътибордан руҳланган қизларимиз спортда янги-янги ютуқларга эришадилар. Бунинг учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Ўтган йили вилоятда 20 та спорт иншооти қуриб, фойдаланишга топширилди. 650 дан ортиқ мусобақаларда 111 минг 525 нафар спортчи ёшлар иштирок этган бўлса, шулардан 61 минг 304 нафарини қизлар ташкил этди.


- Хотин-қизлар спортини ривожлантиришга кўрсатилаётган ғамхўрликлардан маманунмиз, - дейди сузиш бўйича халқаро турнирлар совриндори Сарвиноз Ҳамроқулова. - Бу бизга куч-қувват бағишлайди, мусобақаларда юқори натижаларга эришишга ундайди.




Спортчи қизларга Президент совғаларини тантанали равишда топшириш вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом этмоқда.






Охирги ўзгариш: 25/03/2017 19:19 Кўрилганлиги: 1835
 
Жами мурожаатлар: 1362 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 270 (20%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 122
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг