Бош саҳифа / Янгиликлар / Тадбиркорлар диққатига
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Тадбиркорлар диққатига

Кейинги вақтларда мамлакатимизда қулай ва жозибадор бизнес муҳити шакллантириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, хусусий мулкнинг дахлсизлигини таъминлаш борасида қўшимча чора-тадбирлар белгиланди, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига рухсат бериш тартиблари янада соддалаштирилди шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича мутасадди давлат органлари ва ташкилотлари ташкил қилинди.

Маълумки, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, яъни “Бизнес-омбудсман” фаолияти йўлга қўйилган эди.

Ўтган қисқа давр мобайнида “Бизнес-омбудсман” тадбиркорлик субъектлари билан давлат органлари ўртасида самарали мулоқотни ташкил қилиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларни ҳимоялаш борасида бир қанча ижобий ишларни амалга оширди.

Жорий йилнинг 15 мартида Президентимиз томонидан қабул қилинган “Бизнес-омбудсман” фаолиятини такомиллаштиришга оид фармон билан мазкур тузилмага қўшимча ҳуқуқ ва ваколатлар берилди ҳамда жойларда фаолият юритадиган ходимлар ажратилди. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари томонидан 20 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг мурожаати кўриб чиқилиб, уларнинг аксарияти қаноатлантирилди.

Ўтказилган таҳлиллар назорат қилувчи органлар фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан боғлиқ бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари мавжудлигини кўрсатди. Жумладан, тадбиркорлик субъектларини асоссиз равишда маъмурий жавобгарликка тортиш ёки фаолиятида мониторинглар ўтказишда талабларга риоя қилмаслик кабилар. Бу борада назорат қилувчи органларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Охирги ўзгариш: 24/07/2019 17:14 Кўрилганлиги: 248
 
Жами мурожаатлар: 1359 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 267 (20%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 91
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг