Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Янгиликлар / Талабанинг даволаш маркази
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Талабанинг даволаш маркази

Мамлакатимизда инсон саломатлигига бўлган эътибор йил сайин ортиб бормоқда.


Айниқса, хотин-қизлар соғлигини ҳимоя қилиш, соғлом фарзанд дунёга келтириш борасида олиб борилаётган ишлар ибратлидир. Бу борада хусусий сектор улуши ортиб бораётганлиги айниқса, қувонарлидир.

Андижон шаҳрида “Fetus medicine” даволаш ва диагностика марказининг иш бошлаши ҳам бунга мисолдир. “Medikal-Andijan” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган ушбу марказда хотин-қизларга гинекология, дерматология, физиотерапия, УЗИ, ЭКГ, қонва сийдик тахлиллари бўйича хизмат турлари таклиф этилади. 26 нафар малакали шифокор ва ҳамширалар фаолият кўрсатаётган ушбу масканда беморлар стационар ва амбулатор шароитида даволанишлари мумкин.

1 миллиард 125 миллион сўм маблағ эвазига бунёд бўлган муассасада бошқа турдош марказлардан фарқ қилувчи жиҳатлар жуда кўп. Масалан, кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар ва ногирон фарзандни тарбиялаётган оналарга бепул хизмат кўрсатилади. Энг сўнгги русумдаги ва жаҳоннинг тиббиёт соҳасидаги техник воситалар ишлаб чиқаришда етакчи мамлакатлар бўлмиш Хитой ва Корея давлатларида ишлаб чиқарилган техник тиббий воситалар тўғри, аниқ ташхис қўйиш ва даволаш имконини беради. Беморлар бепул нонушта, маслаҳат ва бошқа хизмат турларидан фойдаланиш имконига ҳам эгалар.

-Стационар усулда даволаниш учун 17 ўринли махсус хоналар мавжуд бўлиб, уларда барча шароитлар мужассам,-дейди бош шифокор Маликахон Ҳасанова. –Бу ерда нафақат, даволаниш, балки, меҳмонларни кутиб олиш ва кузатиш учун алоҳида хоналар ҳам ташкил этилган. Энг муҳими, хоналар шу тарзда таъмирландики, унда мижозлар ўзларини касалхонада эмас, балки меҳмонхонада ётгандек тасаввур этадилар. Бу эса уларнинг тезроқ даволанишларига руҳан кўмак беради.

Андижон давлат тиббиёт институтининг иккинчи босқич талабаси, 21 ёшли Жасурбек Қўчқоров раҳбарлигидаги ушбу жамоа ўз фаолиятини хайрли ишларга йўналтиришни режалаштирганлар. Фаолиятларининг илк кунида Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи беш нафар болажонларнинг суннат тўйларини ташкиллаштирилиши ана шу ибратли ишларнинг дебочасидир.

Бир сўз билан айтганда, барча шароит ва қулайликларга эга бўлган ушбу муассаса инсон саломатлигини асрашда бошқа турдош муассасаларга ибрат бўлишига умидвормиз.


Саминжон ҲУСАНОВ.

Суратларда: Даволаш ва диагностика муассасининг очилиш маросимидан лавҳалар.

Х.Араббоев олган суратлар.


Охирги ўзгариш: 17/04/2017 08:56 Кўрилганлиги: 756
 
Жами мурожаатлар: 1239 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 226 (18%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни онлайн қилиш канчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг