Бош саҳифа / Янгиликлар / ТАШАББУС: БОЛАЛАРНИ КАРИЕСДАН САҚЛАЙМИЗ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ТАШАББУС: БОЛАЛАРНИ КАРИЕСДАН САҚЛАЙМИЗ

Фарзандингизни тиббий кўрикдан ўтказиб турасизми? Тишларининг соғломлигига ишонасизми? Албатта бу саволларга бирдан барча ота-она ҳам “ҳа”, дея жавоб бериши қийин. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси айни шу муаммонинг олдини олишга қаратилган. Бу борада вилоят партия кенгаши ташаббуси билан тузилган ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.


Маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва соҳа вакиллари иштирокидагидавра сухбатида болаларни тиш кариесидан сақлашхусусида сўз юритилди. Тиббий хизмат сифатини ошириш, стоматологик касалликларни олдини олиш ҳамда профилактик тадбирларни кўзда тутувчи дастурлар ижросига эътибор қаратилди. Вилоятда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб ишчи гуруҳнинг дастлабки хулосалари эшитилди.

- Лойиҳани қўллаб-қувватлаймиз,-дейди Андижон давлат тиббиёт институтистоматология кафедарси мудири Рустамжон Райимжонов.- Кариесдан сақланиш учун болаларда биринчи навбатда тиббий маданиятни шакллантириш лозим. Бу биргина тиббиёт ходимларининг иши эмас. Келажагимиз эгаларига соғлом ҳаёт кечириш аввало ўзимизга боғлиқлигини тушунтириб бориш лозим.

Давра суҳбати иштирокчилари қўйилаётган вазифанинг долзарб аҳамиятга эга эканлигини эътироф этдилар. Жойларда тарғибот тадбирларини ташкил этиш баробарида жамоатчилик назоратини амалга оширишликка келишиб олинди.


Охирги ўзгариш: 26/09/2018 09:46 Кўрилганлиги: 250
 
Жами мурожаатлар: 1327 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 235 (18%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 60
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг