Бош саҳифа / Янгиликлар / «УЙ-ЖОЙ МАСАЛАСИ - ЭНГ ДОЛЗАРБ МУАММО»
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«УЙ-ЖОЙ МАСАЛАСИ - ЭНГ ДОЛЗАРБ МУАММО»

Андижон шаҳар ҳокимлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун  аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалаларига бағишланган брифинг ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.




Брифингда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги қарорига асосан жорий йилда вилоятда таълим муассасаларининг собиқ ётоқхоналарини уй-жой сифатида, қайта таъмирлаш ҳисобига ногиронлиги бўлган, оғир ижтимоий шароитга тушиб қолган 250 та фуқароларни уй-жой билан таъминлаш белгилангани алоҳида таъкидланди.





Қарорга асосан жами 348, шундай фуқароларга уй-жой калитлари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, сентябрь ва октябрь ойларида яна 30 нафар фуқаро янги уйга кўчиб ўтди. Мисол учун оладиган бўлсак, Андижон шаҳридаги 2 та ётоқхонага 63, Хонобод шаҳридаги ётоқхонага эса 27 та оила кўчиб ўтган. Маълумотларга кўра, кўрсаткич Асака туманида 23 та, Балиқчи ва Бўзда 8 тадан, Булоқбоши, Жалақудуқ ва Қўрғонтепада 8 тадан, Избосканда 22, Марҳаматда 19, Олтинкўлда 30, Пахтаободда 24, Улуғнорда 27, Хўжаободда 21, Шаҳрихонда 26 тани ташкил этади.

Вилоятда 2017 йилда 6 та, 2018 йилнинг шу давригача 14 та 7 қаватли уйлар фойдаланишга топширилган. Келгуси йилда яна 20 та шундай кўп қаватли уй-жойларни қуриб битказиш режалаштирилган. Шунингдек, Андижон шаҳридаги Мустақиллик маҳалласида оғир шароитда яшовчи 1500 хонадонга Боғишамол даҳасидаги Мустақилликнинг 27 йиллиги маҳалласида қурилаётган намунавий арзон уй-жойлар топшириш белгиланган.

Брифингда вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова, Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев, тижорат банклари раҳбарлари уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида зарур маълумот бердилар.




Киритилган вақти: 16/11/2018 11:53 Кўрилганлиги: 3278
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 151
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг