Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Янгиликлар / Улуғ сиймолар ёдга олинди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Улуғ сиймолар ёдга олинди

Бироз илгари Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” ўйингоҳида Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишланган байрам шодиёналари бошланганлиги ҳақида хабар берган эдик.




Тантана дастурининг асосий қисмида саҳнадаги улкан экран орқали Истиқлолнинг улуғ меъмори - Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган лавҳалар намойиш этилганида барчанинг кўзига ёш қалқди.

Ўлмас сиймолар халқимиз қалбидан ўчмайди. Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Тўмарис, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Нодирабегим, Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон, Саида Зуннунова, Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва фаолиятининг ёрқин қирралари санъаткорлар томонидан жонлантирилгани ҳам эътиборни тортди.









Ватанпарварлик руҳи билан суғорилган ҳарбий қўшиқлар янгради. Ҳарбийларимизнинг қўшиққа ҳамоҳанг шаҳдам одимлар билан енгил ҳаракат қилишлари, ўзларининг жисмоний ва жанговар маҳоратларини намойиш этишгани кўпчиликда катта таассурот қолдирди.





Болалар – бизнинг эртамиз, қувончимиз. Тантанада болажонларнинг чиқишлари, завқ билан рақсга тушишлари, қувноқ ашулалари иштирокчиларга кўтаринкилик, қувонч ва ҳаяжон бағишлади.

Вилоят спортчиларининг кўргазмали чиқишлари ҳам ҳаяжонли кечди.

Файзли оқшом санъат усталари ва ёш эстрада юлдузларининг Ватан, тинчлик, гўзалликни тараннум этувчи куй-қўшиқлари билан давом этмоқда.


Киритилган вақти: 30/08/2017 09:31 Кўрилганлиги: 471
 
Жами мурожаатлар: 1239 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 226 (18%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг