Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Янгиликлар / Умарали отанинг 93-баҳори
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Умарали отанинг 93-баҳори

– Бобожон, уруш дегани нима?

– Болам, эртакларда ўқигансан: оғзидан олов чиқарадиган аждарҳо бор-ку, ана ўшанинг ўзи. Қўй, урушни тилингга олма.

Умарали ота чеварасининг бошини силади. 1942 йил. Сталинград жанги кўз олдидан ўтди.

– Дунёда тинчлик-хотиржамлик, деган неъмат бор экан, ҳар соатда шукрона келтирсак, арзийди, – дейди ота.

Жалақудуқ тумани Ойим қишлоғининг Тошлоқ маҳалласида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан биргина Умарали ота Ҳайдаров қолди. У баҳорни яхши кўради. Ғалаба билан урушдан қайтиб, жамоа хўжалигида ҳайдовчилик қилди. Икки ўғил, уч қизни вояга етказди. Бугун давраларнинг, дастурхонларнинг тўри 93-баҳорини қаршилаган Умарали отаники. Зеро, у бундай қадр-қимматга, эъзозу ҳурматга 1945 йилнинг 9 май куни эришиб қўйган.

Ғ. ТОЛИБЖОНОВ.


Киритилган вақти: 12/04/2017 17:39 Кўрилганлиги: 228
 
Жами мурожаатлар: 1232 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 219 (18%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни онлайн қилиш канчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг