Бош саҳифа / Янгиликлар / «Умид ниҳоллари - 2018»: Ғолиблар тантанали равишда тақдирландилар
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«Умид ниҳоллари - 2018»: Ғолиблар тантанали равишда тақдирландилар

Мамлакатимизда жиисмоний тарбия васпортнинг оммавийлигини ошириш ва жаҳон миқёсида юксак натижаларга эришиш мақсадида йўлга қўйилган уч босқичли тизимнинг дастлабки пиллапояси «Умид ниҳоллари» спорт ўйинларининг бу йилги мусобақалари якунланди.

Ўқувчилар аввал мактабларнинг ўзида синфлараро баҳсларда энг кучли тенгқурларни аниқлаб олдилар. Сўнгра мактаблараро беллашувлар ғолибларидантуман ва шаҳарлар жамоалари шакллантирлиб ўзаро куч синашдилар. Ўтган сешанба куни Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ваистироҳат боғида жойлашган амфитеатрда «Умид ниҳоллари - 2018» спорт ўйинлари вилоят босқичи пешқадамларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ғолиб ва совриндорларниқутлаш учун вилоятимизнинг барчатуман ва шаҳарларидан келган минглаб ёшлар, уларнинг устозлари, ота-оналари амфитеатр ўриндиқлари ва унинг атрофини тўлдирдилар. Йигит-қизлар қўлларида байроқлар, шиорлар, шарлар. Гуллар билан безатилган амфитеатр янада жозибали, фусункор кўриниш олди.

Вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси, республикаЁшлар иттифоқи марказий кенгашининг раиси Қ. Қуронбоев анжуман иштирокчиларни қизғин муборакбод этишар эканлар ҳукуматимиз томонидан спортни ривожлантиришга берилаётган катта эътибор васпортчиларимиз эришаётганғалабалар ҳақида тўхталдилар. Пешқадам спортчиларга тегишли кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.









Спортнинг 21 тури бўйича беллашувларда умумжамоа ҳисобида Асака ва Хўжаобод туманлари вакиллари биринчи ва иккинчи ўринларниэгаллаб, Андижон шаҳрини ортда қолдириб кетганлигининг ўзи мамлакатимизнинг чекка қишлоқларида ҳам замонавий спорт иншоотлари қурилганлиги ва жиҳозланиб борилаётганлигинингнатижасидир. Асака тумани ёш спортчилари ғолиб жамоа сифатида республикамиз Президентининг совғаси - «Дамас» автомобили билан мукофотландилар. Иккинчи ўринни эгаллаганХўжаобод тумани ёшлари ва учинчи ўрин соҳиби Андижон шаҳри вакиллари ҳам муносиб тақдирландилар.

Сўзга чиққан ёш мураббий Аъзамжон Муроджонов ўзи вашогирдлари ҳақида гапириб берди:

- «Умид ниҳоллари» спорт ўйинларида муваффақиятли қатнашиб, Андижон олимпия захиралари коллежига қабул қилиндим. «Баркамол авлод» ўйинларида ғолиб чиқиб, республика чемпиони бўлдим ва Андижон давлат университетига имтиёзли қабул қилиндим.«Универсиада» ўйинларида ҳам олтин медалларга сазовор бўлдим.Олий маълумотли мутахассис сифатида Шаҳрихонда қурилган ажойибсўзиш иншоотига ишга жойлашдим. Қисқа фурсат давомида 8 нафар мамлакат чемпиони тайёрладим. «Умид ниҳоллари -2018»да шогирдларим 32 та медални қўлгакиритдилар.

Олқишлар янгради. Вилоят ҳокими ёш мураббийни бағрига босиб, қўлини маҳкам қисди. Совриндор спортчилар ҳғамхўрлик учунҳукуматимиз, устозларига миннатдорлик изҳор этдилар.

Амфитеатрнинг улкан саҳнасида жаҳон майдонларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилганспортчиларимизнинг пайдо бўлиши гулдурос қарсаклар билан қарши олинди. Улар орасида олимпиада ўйинлари ғолиблари Муҳаммадқодир Абдуллаев, жаҳон чемпиони Ўткирбек Ҳайдаров, Осиё чемпиони Ҳусниддин Рўзиев ва бошқалар бор.

Шундан сўнг болалар ва ўсмирлар ҳаваскорлик ансамбллари, эстрадамиз юлдузларининг чиқишлари спортнинг кураш, гимнастика, футбол, каратэ, велоспорт, теннис кабитурлари бўйича кўргазмали баҳслар намойиш этилди. Мушакбозлик жозибаси барчани ўзига мафтун этди.



Охирги ўзгариш: 18/05/2018 10:17 Кўрилганлиги: 3808
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг