Бош саҳифа / Янгиликлар / ВЕНГРИЯ КОМПАНИЯСИ АНДИЖОНДА КЛИНИКА ҚУРАДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ВЕНГРИЯ КОМПАНИЯСИ АНДИЖОНДА КЛИНИКА ҚУРАДИ

Андижонга инвесторларнинг қизиқиши кундан кунга ортиб бормоқда. Қулай ишбилармонлик муҳити, тақдим этилаётган имтиёзлар ва кафолатлар боис ҳудудимизда турли йўналишларда фаолият кўрсатиш истагидаги сармоядорлар сони кўпаймоқда.


Бугун “Медиорад плюс KFT” компанияси вакилларини вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов қабул қилди. Асли россиялик ишбилармонларга тегишли мзкур инжиниринг компанияси Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида жойлашган. Турли бино ва иншоотларни жаҳон стандартлари даражасида қуриш, жиҳозлаш билан шуғулланади.

-Беш кун давомида Андижондаги бир қанча объектларни кўздан кечирдик, - дейди компания вакили Владимир Юрьевич Серов. – Вилоят реабилитация шифохонасида тўхталдик. Мазкур муассасани реконструкция қилиш, қўшимча бино қуриш ва жиҳозлаш учун 12 миллион евро миқдорида инвестиция киритишни режалаштирдик. Биз 52 та етакчи компаниянинг авторизациясига (яъни улар томонидан ишлаб чиқариладиган ускуна ва жиҳозларни ўзимиз қуриган биноларга ўрнатиш ҳуқуқи) эгамиз. Демоқчиманки, энг илғор технологиялар асосида жиҳозлаш ниятидамиз.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Авазбек Абдураҳмонов сўзларига кўра собиқ шифохона ўрнида кардиожарроҳлик ва хавфли ўсма касалликлари йўналишидаги замонавий клиника барпо этилади.

 


С.Шукуров



Киритилган вақти: 09/02/2019 17:01 Кўрилганлиги: 676
 
Жами мурожаатлар: 1349 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 257 (19%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 65
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг