Бош саҳифа / Янгиликлар / Вилоятда “Оилаларни мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида.
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Вилоятда “Оилаларни мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5325 сон Фармонида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, оиланинг жамиятдаги ўрнини юксалтириш, оилавий қадриятларни мазмунан бойитиш, оилаларни мустаҳкамлаш мақсадида 15 май – Халқаро Оила куни муносабати билан вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимининг 2018 йил 15 майидан 15 июнь кунига қадар вилоятда “Оилаларни мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги” деб эълон қилиш тўғрисидаги таклифларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг  6-, 25-моддаларига асосан:

Вилоятда “Оилаларни мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5325 сон Фармонида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, оиланинг жамиятдаги ўрнини юксалтириш, оилавий қадриятларни мазмунан бойитиш, оилаларни мустаҳкамлаш мақсадида 15 май – Халқаро Оила куни муносабати билан вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимининг 2018 йил 15 майидан 15 июнь кунига қадар вилоятда “Оилаларни мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги” деб эълон қилиш тўғрисидаги таклифларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг  6-, 25-моддаларига асосан:

 

1.       2018 йилнинг 15 майидан 15 июнь кунига қадар вилоятда “Оилаларни мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги” (кейинги ўринларда “Ойлик” деб юритилади) деб эълон қилинсин.

2.       Ҳафтанинг чоршанба кунлари вилоятда “Оилаларни мустаҳкамлаш куни” эканлиги белгилаб қўйилсин.

Шу куни вилоят, шаҳарлар, туманлардаги 4 та сектор раҳбарларининг асосий вазифаси бириктирилган ҳудуддан фуқаролик ишлари бўйича судларга ёки ФҲДЁ  бўлимларига оилавий ажрим масаласида ариза билан мурожаат этган, шунингдек, оилавий можаролари туфайли ота-онасининг хонадонига кетиб қолганларнинг оиласини тиклаш, фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаб юрган оталарнинг, ажримдан сўнг ота-онасининг хонадонида фарзандлари билан сарсон бўлаётган оналарнинг уй-жой билан таъминлаш борасида отанинг, қайнота ва қайноналарнинг масъулиятини ошириш мақсадида барча имкониятлар сафарбар этилсин.

3.       Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Юнусовага “Оила” илмий-амалий маркази вилоят бошқармаси (Жалолова), “Маҳалла” хайрия жамоат фонди (Абдуллаев), “Нуроний” жамғармаси (Ахунов) вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши (Юсупов) ва бошқа мутасадди вилоят ташкилотлари,  шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари билан биргаликда “Ойлик” тадбирларини юқори кўтаринкилик ва уюшқоқлик билан ташкил этилишини таъминлаш топширилсин.

4.       Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамбердиев ҳамда вилоят ҳокимининг барча ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари ва котибият мудирларига:

фаолиятини мувофиқлаштираётган ташкилот, корхона ва муассасалар томонидан “Ойлик” тадбирларини уюшқоқлик билан ташкил этилишини назорат қилиш, бу борада, хусусан:

ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасалардаги ходимларнинг оилавий келишмовчиликлари аниқланганда, уларни ҳал этиш чораларини кўриш;

тизимдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилишини ташкил этиш;

“Бахтли ва соғлом оила сари” шиори остида давра суҳбатларини уюштириш, бунда қонуний никоҳнинг аҳамиятини кенг тушунтириш, соҳа мутахассислари билан учрашувлар, кўрик-танловлар ва спорт мусобақаларини ўтказиш;

намунали хонадон соҳибларини рағбатлантириш тадбирларини амалга ошириш вазифалари юклатилсин.

5.       Шаҳарлар, туманлар ҳокимларига:

“Ойлик” тадбирларини юқори савияда кўтаринкилик билан ўтказилишини таъминлаш мақсадида барча зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш:

хотин-қизлар қўмиталари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлар, ФҲДЁ бўлимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, профилактика инспекторлари, имом-хатиблар, отин ойилар ўзаро ҳамкорликда 10 кундан ортиқ ота-онасининг уйида турли муаммолар сабабли  яшаётган оилаларни аниқлаб, уларнинг оиласини тиклаш чораларини кўриш;

ноқонуний никоҳ билан яшаётган оилаларнинг никоҳини расмийлаштириш борасидаги ишларни натижадорлигини ошириш;

ажрашиб кетган оилаларда фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаб юрган оталарга нисбатан жамоатчилик чораларини кучайтириш вазифалари топширилсин.

6.       “Оила” илмий-амалий маркази вилоят бошқармаси (Жалолова)га:

оилани асраб-авайлаш, унинг муқаддаслигини тарғиб этувчи буклетлар тайёрлашни ташкил  этиш;

оилалардаги нотинчлик ва оилавий ажримга олиб келаётган сабабларни ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровлар ўтказиш орқали керакли тавсиялар ишлаб чиқиш ва вилоят ҳокимлигига ҳамда бошқа мутасадди ташкилотларга етказиш топширилсин.

7.       Фуқаролик ишлари бўйича вилоят  суди (Карабаев), вилоят  Адлия бошқармаси (Очилов)га:

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими (Абдуллаев), вилоят хотин-қизлар қўмитаси (Юнусова) ҳамда шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари билан биргаликда оилавий ажрим масаласида мурожаат қилган фуқароларнинг оилаларини тиклаш мақсадида “Сайёр судлов”лар ўтказилишини ташкил этиш;

аҳоли ўртасида оила қонунчилиги юзасидан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва савол-жавоб кечалари уюштириш топширилсин.

8.       Вилоят Мактабгача таълим муассасалари (Абдуллаева), Халқ таълими (Назаров), Ўрта махсус касб-ҳунар таълими (Бузруков) бошқармалари раҳбарлари, олий таълим муассасалари (Юлдашев, Мадазимов, Абдувасиков, Саломов) ректорларига:

- таълим муассасаларида “Менинг оилам”, “Оилада ота-она ҳурмати”, “Оила-муқаддас даргоҳ”, “Мен қандай оила қуришни ҳоҳлайман?”, “Оилада фарзандлар тарбияси” мавзуларида давра суҳбатларини, “Соғлом оила-соғлом фарзанд” мавзусида иншолар танлови, “Бахтли оила сари” кўрик-танловларини ўтказиш ҳамда ғолибларни тақдирлаб, уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топшириш;

- фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган нотинч, ноқобил шунингдек, боқувчисини йўқотган оилаларга ташрифлар уюштириб, улар билан индивидуал суҳбатлар ўтказиш вазифалари юклатилсин.

9.  Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши (У.Абдуллаев)га:

маҳаллалардаги Яраштириш комиссиялари билан биргаликда “Менинг маҳалламда ҳар битта оила мустаҳкам бўлиши керак” шиори остида оилавий келишмовчиликлар кузатилаётган оилаларни муросага келтириш чора-тадбирларининг таъсирчанлигини ошириш;

фарзандларни жисмонан ва руҳан баркамол вояга етишида оила мустаҳкамлигининг аҳамиятини таъкидловчи асарлар мутолаасига бағишланган китобхонлик кечаларини, оилада эркакларнинг ролини аҳамиятини оширишга оид давра суҳбатларини, “Маҳалламиз маликалари”, “Ибратли оилалар”, “Маҳалланинг энг намунали оиласи” каби кўрик-танловларни ўтказилишини ташкил этиш;

нотинч ва ноқобил оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича таъсирчан чораларни қўллаш, ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган оилаларга моддий ва маънавий кўмаклар уюштириш тавсия этилсин.

10.  Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги (Ҳолиқназаров)га аҳоли, айниқса эркаклар ўртасида оиланинг мустаҳкамлигини таъминловчи омиллар, хусусан, оилани ноқонуний никоҳ билан қуришнинг салбий оқибатлари борасидаги тарғибот-тушунтириш ишларининг таъсирчанлигини ошириш топширилсин.

11.  Вилоят маданият ишлари бошқармаси (Саттарова)га:

        оилавий қадриятларни улуғловчи ҳамда унинг мустаҳкамлигини, қонуний асосларини тарғиб этишга қаратилган спектакллар, кичик саҳна кўринишлари тайёрлаб, белгиланган тартибда намойиш этиш;

        “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси вилоят бўлими (Ниёзов), шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари билан биргаликда маданият ва истироҳат боғларига ташриф буюрганлар эсдалик учун суратга тушадиган жойларга миллий ва оилавий қадриятлар акс этган “Биз бахтли оиламиз!” деб номланган паннолар тайёрлаб ўрнатиш топширилсин.

12.   Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши (Юсупов)га ёшлар, айниқса уюшмаган ёшлар ўртасида “Ойлик”нинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва ёш оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш вазифаси топширилсин.

13.  Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Мамадалиев)га “Соғлом оила-соғлом авлод” шиори остида оилаларда  тиббий маданиятни юксалтиришга оид тадбирларнинг кўламини янада кенгайтириш, шунингдек, ҳар бир оилага репродуктив саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган буклетлар, саломатлик варақалари етказиб берилишини ташкил этиш топширилсин.

14.  “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси вилоят бўлими (Ниёзов) шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари билан биргаликда вилоятнинг аҳоли гавжум жойларига, марказий кўчаларга оилани севишга ундовчи, унинг муқаддаслигини тарғиб этувчи паннолар тайёрлаб ўрнатилишини ташкил этсин.

15.  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳудудий  бошқармаси (Саматов), вилоят матбуот ва  ахборот бошқармаси (Султонов), вилоят телерадиокомпанияси (Каримов), “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари (Шукуров)га вилоятдаги оммавий ахборот воситалари орқали “Ойлик” тадбирларини юқори савияда ёритиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш борасида соҳа мутахассислари билан давра суҳбатлари ташкил этиш, фарзандлар тарбияси билан бошқаларга ибрат кўрсатаётган намунали хонадон соҳиблари тўғрисида мақола, эшиттириш ва кўрсатувлар тайёрлаш тавсия этилсин.

16.  Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамбердиев ва вилоят ҳокимининг ўринбосарлари И.Ҳолматов, Ж.Абдурайимов, С.Исмоилов, С.Хабибуллаев, Р.Мамадалиев, М.Юнусова (йиғин) зиммаларига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими                                                Ш.Абдураҳмонов


Киритилган вақти: 16/05/2018 19:25 Кўрилганлиги: 3689
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 166
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг