Бош саҳифа / Янгиликлар / ЁШ ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЭНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛА
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ЁШ ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЭНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Янги замон, янги тушунчалар, янги иннавацион ғояларда намоён бўлади. Ўзбекистон эса, энг ривожланган давлатлар қаторида ўзининг одилона, креатив сиёсати билан янгиланиб бораётганлиги кундан кун кўзга ташланиб бормоқда.

Муҳтарам юртбошимиз томонидан мамлакатимизда бугун ёшлар бандлигини таъминлаш биринчи ўринга қўйилар экан, бу долзарб масалани ижросини таъминлаш борасида Республикамизнинг барча ҳудудлари қаторида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли амалий ишлар амалга оширилмоқда. 

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бу борада тизимли ишларни амалга ошириб, барча туман-шаҳарларда ёшлар билан дўстона учрашувлар ташкил этмоқда. Вилоят раҳбари бугун Жалақудуқ туманида бўлди. Ёрқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Соғломлаштириш ва спорт маркази" да 1200 дан ортиқ бандлиги таъминланмаган ёш хотин-қизлар билан учрашди.




Учрашувда вилоят раҳбарига март ва август ойлари оралиғида ишга туширилиши режалаштирилаётган янги ишлаб чиқариш корхоналарининг таклифий лойиҳалари намойиш этилди. Вилоят раҳбари томонидан таклифий лойиҳаларнинг мақсад ва вазифалари тингланди. Хусусан "ОЛМОС ВЕСТ ТЕКС" МЧЖ 100 нафар, "ВОДИЙ РАВОН ТЕХТИЛ" МЧЖ 100 нафар, "ЖИА ЭН" МЧЖ 150 нафар, "АЛ-ХАКИМ" МЧЖ 150 нафар, "ОРОМ ШИФО СИХАТГОҲИ" МЧЖ 100 нафар, "АНД БИЛЛУР ТЕКСТИЛ" МЧЖ 300 нафар, "ХАРИР ТОЛА" МЧЖ 150 нафар, "АЛЁР ТЕКС" МЧЖ да 150 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда. 



Янги корхоналар иш бошлагунига қадар опа-сингилларимиз соғломлаштирилиб, ўқув курсларида ишга тайёр ҳолга келишлари учун ҳозирдан ташкилий ишларни бошлаш тўғрисида вилоят раҳбари керакли ташкилотларга топшириқларни берди. Учрашув самимий суҳбат ва музокараларга бой бўлди. 

Учрашувда вилоят ҳокимлиги фаоллари, туман сектор раҳбарлари ва тумандаги мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этдилар.






















Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Киритилган вақти: 19/02/2020 19:17 Кўрилганлиги: 565
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 84
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг