Бош саҳифа / Янгиликлар / Янги йил ярмаркалари
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Янги йил ярмаркалари

Вилоятимизда Янги йил байрамини ҳар доимдагидан ўзгача тарзда кутиб олиш учун қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Шаҳарнинг қай гўшасида бўлманг, безатилган арчалар, чор атрофдаги ранг баранг чироқлар беихтиёр қалбингизга илиқлик ва байрамона кайфият улашади.




Вилоятимизда Янги йил байрамини ҳар доимдагидан ўзгача тарзда кутиб олиш учун қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Шаҳарнинг қай гўшасида бўлманг, безатилган арчалар, чор атрофдаги ранг баранг чироқлар беихтиёр қалбингизга илиқлик ва байрамона кайфият улашади.


Байрам шукуҳи кезиб юрган айни кунларда кўрсатилаётган хизмат сифатини янада юксалтириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини аҳолига нисбатан арзон нархларда етказиб бериш мақсадида Андижон шаҳрининг сергавжум ҳудудларида анъанавийқишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари иш бошлади.

Унда 50 турдан зиёд чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қишлоқ хўжалик ҳамдақандолатчилик маҳсулотлар бозордаги одатий нархлардан нисбатан арзон бўлиб, асосан, пластик карточкалар орқали сотилмоқда.

  • Рўзғор учун зарур бўладиган маҳсулотларни шу ердан олмоқдамиз, – дейди 7– сон маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида яшовчи Ойистахон ая Маҳмудова. – Бугун ярмаркадан гўшт, тухум, картошка ва пиёз харид қилдим. Уларнинг сифати юқори, нархи анча арзон. Ушбу ярмаркалар халқимизга деҳқон ва соҳибкорларнинг ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди. Янги йил байрами арафасида давлатимиз томонидан аҳолига яратилаётган бундай қулайликлардан миннатдормиз.
  • Ҳар бир ярмарка ҳудудига ўрнатилган, ҳашаматли, ранго ранг безатилган арчалар, улар атрофида санъаткорлар ҳамда эртак қаҳрамонлари иштирокида ташкил этилаётган концерт дастурлари аҳолининг, айниқса, болажонларнинг қувончига қувонч қўшмоқда.

    Ярмаркаларнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, аҳоли вакилларини байрам билан қизғин табриклади.



Manba:auz.uz


Киритилган вақти: 18/12/2016 16:29 Кўрилганлиги: 4872
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг