Андижон вилояти ҳокимлигида XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари ғолиби, бокс бўйича олтин медаль соҳиби Ҳасанбой Дўсматовга бағишланган китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Биринчи Президентимиз эътибори ва ғамҳўрлиги, яратилган шароитлар, мураббийлар меҳнати, чарм қўлқоп устасининг матонати ва шижоати, қолаверса, халқимизнинг қўллаб-қувватлаши уйғунлашиб кетган бу ғалаба китоб орқали тарих зарварақларига муҳрланди.
Тақдимот маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов, Олимпиада чемпионлари Муҳаммадқодир Абдуллаев, Ҳасанбой Дўсматов, китоб муаллифлари Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Иқбол Мирзо, таниқли ижодкор Нодир Жонузоқ ва Ориф Толиб ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.