Бош саҳифа / Очиқ маълумотлар / “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан

 

Андижон вилояти Давлат молиявий назорати бошқармаси томонидан 2023 йил давомида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан вилоятдаги бюджет ташкилотлари ҳамда бюджетдан маблағ олувчиларда ўтказилган назорат тадбирларида жами 27 740 та ҳолатда 3 397 813,3 млн.сўмлик давлат харидлари талабларини бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Жумладан:

1. Асоссиз равишда 50 та ҳолатда 21 102,2 млн.сўмлик шартномалар давлат харидлари соҳасидаги қонунчилик талабларига зид равишда тўғридан –тўғри тузилганлиги аниқланди.

Мисол учун, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ва “Ойим Агро Томорқа” МЧЖ ўртасида товар-моддий бойликлар ва мавсумий гуллар хариди бўйича 21.06.20221 йилда тузилган 200,0 млн.сўмлик 25-сонли шартнома қонунчиликка зид равишда тўғридан-тўғри тузилган.

2. Давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлган ҳолда аукцион ва тендер савдоларисиз 628 та ҳолатда 3 724,8 млн.сўмлик шартномалар тузилганлиги аниқланди.

Мисол учун, Вилоят болалар сил касаллигига карши санаторийси томонидан Давлат харидлари электрон савдосининг электрон дўкон тури орқали бир хил турдаги маҳсулотлар (Ферран сироп 100мл) хариди бўйича қисмларга бўлинган ҳолда 2021 йил 11 мартда “DOSTLIK Medikal FARM” МЧЖ ўртасида 8963329-сонли (лот №8913516) қиймати 6,0 млн.сўмлик, 8963394-сонли (лот №8913524) қиймати 6,0 млн.сўмлик ҳамда 8963237 -сонли (лот №8913526) қиймати 6,0 млн.сўмлик, жами 18,0 млн.сўмлик шартномалар тузилган. Натижада, “Давлат харидлари тўғрисида”ги 2018 йил 9 апрелдаги ЎРҚ-472-сонли (ҳужжат 24.07.2021 йилга қадар амалда бўлган) Қонуннинг 40-моддаси талабларига амал қилинмаган.

3. Тўғридан–тўғри тузилган шартномалар асосида харид қилинган маҳсулотлар 39 та ҳолатда 1 330,5 млн.сўмга юқори нархларда харид қилинганлиги аниқланди.

Мисол учун, Андижон туманида жойлашган 7 та умумтаълим мактаби (67,0 млн.сўм) ҳамда 7 та мактабгача таълим ташкилотларини (223,4 млн.сўм) жорий таъмирлаш учун лойиха-смета ҳужжатларини тайёрлашда жами
290,4 млн.сўмлик материалларнинг нархлари ортиқча киритилиш ҳолатлари маълум бўлди.

4. Электрон магазин, миллий дўкон, аукцион орқали савдолар тартибига амал қилинмаган ҳолда 2 та ҳолатда 117,6 млн.сўмлик шартномалар тузилган.

Мисол учун, Бўз тумани Тиббиёт бирлашмаси 25.08.2022 йилда  Шифокор ва ҳамшираларнинг тиббий журналлари тайёрлатиш хизмати учун  “Нуфузли Диёр” хусусий корхонаси билан 572167-сонли 54,6 млн.сўмлик шартнома электрон дўкон воситасида давлат харидларини амалга ошириш мезонларига амал қилинмаган ҳолда тузилган.

5. Танловларни ўтказишда давлат харидлари қонунчилик талабларига риоя этмаган ҳолда ўтказиш натижасида 422 та ҳолатда 573 175,0 млн.сўмлик шартномалар тузилганлиги аниқланди.

Мисол учун, Андижон вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ЙХХБ махсус эксплуатация-монтаж бўлинмаси томонидан Автомобиль йўлларига йўл ётиқ хавфсизлик чизиқларини чизиш ишлари учун йўл бўёқлари сотиб олиш бўйича “etender.uzex.uz” платформаси орқали 2022 йил 26 майда энг яхши таклифларни танлаш орқали танлов ўтказилган (лот-89476, бошланғич қиймати 1 499,973 млн.сўм). Мазкур танловда 3 та талабгор (“Gamma color service” МЧЖ, “New Sunrise” МЧЖ ва “Asia universal productio” МЧЖ) иштирок этган бўлиб, “New Sunrise” МЧЖни таклифига асоссиз равишда юқори балл берилиши ҳамда қолган 2 та талабгор таклифларини суннъий равишда балини камайтириш натижасида ўтказилган танловда “New Sunrise” МЧЖ 92,71 балл тўплаб,
1 498,3 млн.сўм таклиф билан ғолиб деб топилган. Натижада, Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 32, 42 ва 46-моддалари талаблари бузилган.

Андижон вилояти Онкология диспансери томонидан амалга оширилган 1 267,9 млн. сўмлик овкат тайёрлаш хизматини аутсорсинга бериш хизмати учун танлов 14.04.2022 йилда “etender.uzex.uz” платформаси орқали (лот рақами 63431) ўтказилган. Мазкур танловда 2 та талабгор иштирок этган бўлиб, “Tezkor balans” МЧЖ 100,0 балл тўплаб, 1 244,8 млн.сўм таклиф билан ғолиб деб топилган. “Agrosavdo kelajak ravnaq” МЧЖ 99,85 балл тўплаб, 1 254,08 млн.сўм таклиф билан захира ғолиби бўлган.

Ушбу юқоридаги иккита талабгорнинг таклиф ҳужжатлари ўрганилганда танловга таклиф ҳужжатларини тақдим этишда “Tezkor balans” МЧЖ ва “Agrosavdo kelajak ravnaq” МЧЖлар томонидан битта IP манзилдан (IP манзил: 213.230.68.238) таклиф ҳужжатлари киритилган ва танлов харид комиссияси раиси ва аъзолари томонидан ҳам ушбу битта IP манзилдан (IP манзил: 213.230.68.238) баҳоланганлиги аниқланди. Натижада, Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддаси еттинчи хатбошиси талабига ҳамда “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддаси талабига амал қилинмаган.

6.  Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 70-моддаси 2- хатбошисида: “Ғолиб шартнома тузишдан бош тортган тақдирда унга закалат суммаси қайтариб берилмайди. Агар харид комиссияси томонидан захирадаги ғолиб аниқланган бўлса, шартнома тузиш ва унга доир мажбуриятларни бажариш хуқуқи захирадаги ғолибга ўтади. Бунда захирадаги ғолиб томонидан таклиф этилган нархда (бундан захирадаги ғолиб таклиф этган нарх ғолиб томонидан таклиф этилган нархдан паст бўлган холлар мустасно) шартнома тузади ёки шартнома тузишдан бош тортиши мумкин. Агар харид комиссияси томонидан захирадаги ғолиб аниқланмаган бўлса ёки захирадаги ғолиб шартнома тузишдан бош тортса, давлат буюртмачиси янги тендер ўтказади” деб белгилаб қўйилган бўлсада,янги тендер ўтказмасдан давлат харидлари қонунчилик талабларига риоя этмаган ҳолда 2 та ҳолатда 254 154,9 млн.сўмлик шартномалар тузилганлиги аниқланди.

Мисол учун,. Андижон вилояти хокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК рахбари томонидан Андижон вилояти Шахрихон тумани "Маслахаттепа" МФЙдаги "Қишлоқ оилавий поликлиника"си мавжуд биносини мукаммал таъмирлаш юзасидан объектга пудратчи танлаш бўйича ўтказилган тендер савдоларида тендер комиссиясининг 30.06.2021 йилдаги №2490-сон йиғилиш баёни билан тендер ғолиби "MAKS STROY ELIT" МЧЖ томонидан рад этилиб, Буюртмачи томонидан янги тендер ўтказмасдан "AZIMUTSTROY" МЧЖ таклиф этган нархда шартнома тузилиши натижада 149, 2 млн сўмга юқори  нархда шартнома тузилган.

7. Шартнома ва техник топшириқларни давлат экспертизасидан ўтказмасдан 17 та ҳолатда 30 241,7 млн.сўмлик шартномалар тузилган.

Мисол учун, “ДМБАТ” дастуридан олинган маълумотда харид тури “тўғридан-тўғри тузилган шартнома” этиб кўрсатилган Андижон вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” ИКнинг жами суммаси 18 441,6 млн.сўм бўлган 6 та шартномалари Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.2021 йилдаги 479-F-сонли фармойишига асосан тендер савдоларини ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаш орқали тузилганлиги ва ушбу шартномаларнинг ҳар бирининг қиймати БҲМнинг 6000 бараваридан ошганлиги сабабли бу харидларнинг техник топшириқлари Комплекс экспертиза қилиш марказидан экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган бўлсада, буюртмачи томонидан экспертизадан ўтказиш учун Комплекс экспертиза қилиш марказига киритилмаганлиги аниқланди.

Бундан ташқари,Андижон давлат Университетнинг тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан иккиламчи бозордан Андижон шаҳри Андижон МСТ Марифат 7-пер К.Муминов кўчаси 41-43 уй яъни фуқаро Акромбек Козимжон ўғлига тегишли умумий майдони 316,16 м2, ер майдони 800 м2  (8 сотих) бўлган 7 хонали ховли уй-жойни хусусий баҳоловчи “Sarmoya Mulk Baholash” МЧЖ томонидан 2 502,8 млн сўмга нархлаган.

Ушбу 8 сотихли 7 хонали уй-жойни сотиб олиш юзасидан университет ва фуқаро А.К.Алимжонов ўртасида 04.09.2023 йилда 01-сонли шартнома имзоланиб шартноманинг 3.2 бандига асосан олдиндан 300 млн сўм маблағ АТИБ “Ипотека банк”да ушбу фуқаро номига очилган пластик карточка ўтказиб берилган.

Бироқ, Университет томонидан мазкур хонадонни сотиб олишда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 33-моддаси Давлат харидлари қийматини бозор нархларига мувофиқлигини баҳолаш учун давлат буюртмачиси очиқ ахборот манбаларидаги ахборотлардан ёки бошқа ишончли манбалардан фойдаланлмаган яъни баҳолашга тааллуқли қоидаларига амал қилмаган ҳолда, харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида хусусий баҳоловчи “Sarmoya Mulk Baholash” МЧЖ томонидан баҳоланган нархларни ўрганиш бўйича бозор нархларига мувофиқли юзасидан Комплекс экспертиза қилиш марказидан экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган бўлсада, буюртмачи томонидан экспертизадан ўтказиш учун Комплекс экспертиза қилиш марказига киритилмаганлиги аниқланди.

7. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 71-моддасига асосан тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.09.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3953-сонли Қарорининг 3-бандида тўғридан –тўғри тузилган шартномалар санадан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан давлат харидларининг махсус ахборот порталига жойлаштирилиши белгилаб қўйилган. Ўтказилган назорат тадбирларида ушбу талабларга амал қилинмаган ҳолда харид тўғрисидаги маълумотларни порталга киритмасдан 927 та ҳолатда 707 157,3 млн.сўмлик шартномалар тузилганлиги аниқланди.

Мисол учун, вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ҳамда “ТРЕСТ-12” МЧЖ ўртасида Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2021 йилдаги 494-сонли фармойишини асос қилган ҳолда Қирғизистон Республикаси Ош шаҳрида жойлашган З.М.Бобур номли Ўзбек Давлат Академик мусиқали драма театри биносини реконструкция қилиш ишлари учун 01.07.2022 йилда 47 504,7 млн.сўм 2/224-сонли шартнома тузилган, лекин ушбу шартнома махсус ахборот порталига киритилмаган.

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Янги Андижон шаҳрида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” ДУК томонидан 25.04.2022 йилда “Andijon tezkor qurilish” МЧЖ билан 1-2022-сонли
23,7 млрд.сўмлик мумтаълим мактабини қурилиши бўйича тузилган тўғридан-тўғри шартнома тўғрисида ахборот порталига жойлаштирилмаган.

8. Шарнома тузилиб, шартнома умумий суммаси бўйича тўлиқ тўловлар амалга оширилган бўлсада хақиқатда 66 та ҳолатда 6 825,6 млн.сўмлик маҳсулот таъминотчилар томонидан етказиб берилмаганлиги аниқланди.

Мисол учун, Балиқчи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ва “BEK EKO HAUSE” МЧЖ ўртасида 2023 йил 29 августда 51-умумтаълим мактабини замонавий жиҳозлар билан жихозлаш бўйича 891,5 млн.сўмлик шартнома тузилиб, шартномада кўрсатилган маблағ тўлиқ ўтказиб берил.Лекин,шартномада белгиланган жихозларни  етказиб бериш муддати тугаган бўлсада, текшириш якунига қадар умумий қиймати 127.4 млн сўмлик 130 коплект парта ҳамда 20 дона умумий қиймати 23,6 млн сўмлик инглиз тили хонасига эшитиш мосламаси (Лингафон), 1 дона қиймати 13,8 млн сўмлик ўқитувчилар хонасига айланма стол, 5 дона қиймати 11,7 млн сўмлик ўқитувчи столи, 1 дона қиймати 15,7 млн сўмлик офис жиҳози, 1 дона қиймати 34,5 млн сўмлик жами 6 турдаги умумий қиймати 226,7 млн сўмлик жиҳозлар етказиб берилмаганлиги аниқланди.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.09.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3953-сонли Қарорининг
3-бандида тўғридан–тўғри тузилган шартномалар санадан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан давлат харидларининг махсус ахборот порталига жойлаштирилиши белгилаб қўйилган. Ўтказилган назорат тадбирларида ушбу талабларга амал қилинмаган ҳолда харид тўғрисидаги маълумотларни порталга 25 585 та ҳолатда 1 794 462,5 млн.сўмлик шартномалар кечиктириб жойлаштирилганлиги аниқланди.

Мисол учун, Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК билан “Зеромакс билдинг” МЧЖ ўртасида 16.07.2022 йилда тузилган шартнома 24 кун ўтиб махсус ахборот порталига жойлаштирилган.

10. Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддаси “Рақобат ва холислик принципи”нинг 3-қисми “Давлат харидларини холислиги” 1-хатбошисида: “Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларига тенг имкониятларни таъминлаши” талабларига риоя этилмаган ҳолда 2 та ҳолатда 5 521,0 млн.сўмлик шартномалар тузилганлиги аниқланди.

Мисол учун, Қўрғонтепа мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан “Шахрихон ягона чорва” Д/Х ўртасида 29.11.2023 йилда тузилган 706.6 млн сўмлик шартнома давлат харидларини амалга ошириш мезонларига амал қилинмаган ҳолда тузилганлиги аниқланди.

Ўтказилган назорат тадбирлари натижасида расмийлаштирилган барча ҳужжатлар белгиланган тартибда қонуний чора кўришлик учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

Шунингдек, бошқарма томонидан давлат харидлари тўғрисида қонунчилик талабларини бузган 61 нафар мансабдор шахсларга нисбатан МЖтКнинг 175 8-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб судга юборилган ва суд томонидан ушбу шахсларга нисбатан 46,2 млн.сўм маъмурий жарима қўлланилган.


Киритилган вақти: 15/03/2024 16:44 Кўрилганлиги: 49
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 96
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг