Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Очиқ маълумотлар / Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг асосий параметрлари
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг асосий параметрлари

 

Маълумотлар тўплами номи:

Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг 2017 йил 1-чоракнинг асосий параметрлари

Маълумотлар тўплами тавсифи:

Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг 2017 йил 1-чорак асосий параметрлари тўғрисида.

Маълумотлар тўплами  эгаси:

Андижон вилоят Молия бошқармаси

Масъул  шахс:

Б.Хайдаров

Масъул шахс билан боғланиш:


Маълумот форматлари:

 DOC   PDF  XLS

Охирги ўзгартирилган сана

2017 йил апрель











Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг 2016 йил даромадларнинг вилоят ҳамда туман ва шаҳарлар бюджетига тушумлари тўғрисида 





М А Ъ Л У М О Т




млн.сўм
Солиқ ва тушумлар номи Жами
тушум
Вилоят бюджетига Туман ва шаҳарлар бюджетига
1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 39 401 18 659 20 742
2 Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратма 121 375 62 100 59 275
3 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 230 898 73 260 157 639
4 Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи 48 311 0 48 311
5 Қўшилган қиймат солиғи 192 145 88 672 103 474
6 Акциз солиғи,  жами 50 775 50 775 0
7 Мол-мулки солиғи 49 405 0 49 405
8 Ер солиғи 60 465 0 60 465
9 Сув ресурслардан фойдаланганлик учун солиқ 819 0 819
10 Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи 11 625 0 11 625
11 Давлат божи 38 003 0 38 003
12 Жарималар 36 510 0 36 510
13 Бозорлар даромадидан тушум 16 320 0 16 320
14 Махаллий солиқлар 2 861 8 2 854
15 Транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғиси ва газ истеъмол қилганлик учун солиқ 96 200 24 896 71 305
16 Бошқа тушумлар  55 988 21 478 34 511
  Ж а м и 1 051 105 339 846 711 259

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилги иқтисодий ва ижтимоий дастурининг энг муҳим  йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисидаги ўтказилган йиғилишда жорий йил учун белгилаб берилган энг муҳим устувор вазифалар ҳамда дастурларни изчиллик билан амалга оширилиши натижасида 2017 йил январь-март ойларида Андижон вилояти иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатлари таъминланди.

Жумладан, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг комплекс ҳамда энг муҳим мақсадли дастурларида кўзда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида вилоятда ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2088,1 млрд. сўмга тенг бўлиб, ўсиш суръати 109,5 фоизга (прогноз108 фоиз) тенг бўлди.

Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш, бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш ҳисобига 2395,5млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 114,8 фоизни (прогноз 110,5 фоиз)

-        автосаноат корхоналаридан ташқари ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 1653 млрд.сўм бўлиб ўсиш суръати 112,5 фоизни ташкил қилди.

Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 1614,1 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107,4 фоизга етказилди.

2017 йилнинг январь-март ойларида 266,1 млрд.сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,6 фоизни (прогноз 106,5 фоиз) ташкил этди.

Молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан ўзлаштилриган капитал қўйилмалар ҳажи 335,9 млрд.сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 2016 йилга нисбатан 115,2 фоизга  тенг бўлди.

Шу билан бирга ўз кучи билан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 358,5 млрд.сўмни ёки ўсиш суръати 2016 йилга нисбатан 114,3 фоизни (прогноз 111,5 фоиз) ташкил қилди.


2017 йил 1-ярим йил якуни билан иқтисодий ўсишнинг янада барқарор юқори суръатларини таъминлаш ҳамда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қуйидаги вазифаларни сўзсиз ижросини таъминлашни белгилаб олганмиз.

Биринчидан, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 107,6 фоизга (5012,3 млрд сўм), саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 112,8 фоизга (4811,4 млрд сўм), пудрат ишлари 111,8 фоизга (870,8 млрд сўм), ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 107 фоизга (2257,9 млрд сўм), инвестициялар ҳажми 105,8 фоизга (1109,2 млрд сўм) бажаришга эриш юзасидан барча зарурий чоралар кўрилади.

Иккинчидан, чакана савдо айланмаси ва жами ҳизматлар бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларини бажармаган корхоналар муаммоларини жойида ўрганган ҳолда уларни бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва ижроси қатъий назоратга олинади.

2017 йилнинг 1-ярим йил якуни бўйича чакана савдо учун 113,0 фоиз, жами хизматлар учун эса 114,4 фоиз прогноз белгиланган.

Ушбу йўналишларда белгиланган прогнозларга сўзсиз эришиш учун қуйидаги янги лойихаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Жумладан, 2017 йилнинг 1-ярим йиллигида хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишини янада ривожлантириш мақсадида, умумий қиймати 58,6 млрд.сўмлик 417 та лойиҳалар амалга оширилиши хисобига 3135 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.


Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари йўналишида 18 та, транспорт хизматлари йўналишида 23 та, яшаш ва овқатланиш хизматлари йўналишида 39 та, савдо хизматлари йўналишида 54 та, кўчмас мулк билан боғлик хизматларда 17 та, таълим хизматлари йўналишидаги хизматларда 24 та, соғлиқни сақлаш хизматлари йўналишида 19 та, ижара ва прокат хизматлари йўналишда 28 та, компьютерларни ва маиший товарларни таъмирлаш хизматларида 37 та, шахсий хизматлар йўналишда 12 та ҳамда бошқа турдаги хизматлар йўналишларида 146 та янги замонавий хизмат кўрсатиш обьектларини ишга тушириш кўзда тутилган.

Мисол учун, Транспорт йўналишида “Акбаршоҳ файз сервис” МЧЖ томонидан 1,5 млрд. сўм миқдоридаги инвестиция хисобига аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш шахобчаси ишга туширилади. Соғлиқни сақлаш сохасидаги хизматлар йўналишида “Саломат Файз Сервис” МЧЖ томонидан 1,8 млрд. сўм миқдоридаги инвестиция хисобига вилоятимиз аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш маркази ишга туширилади.


Ушбу лойиҳаларни амалга оширилиши ҳисобига жами 1-ярим йиллик якуни бўйича жами хизматлар 114,7 фоизни ҳамда чакана савдо айланмаси эса 113,5 фоизни ташкил этиши ҳамда белгиланган прогнозлар ортиғи билан бажарилиши кутилмокда.





Охирги ўзгариш: 27/04/2017 14:47 Кўрилганлиги: 298
 
Жами мурожаатлар: 1232 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 219 (18%)

Сайтдаги интерактив хизматлар кай даражада?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг