23.10.1974 йилда Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган
Маълумоти олий. 1996 йилда Андижон давлат университети (кундузги) математика фани ўқитувчиси мутахассислигини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1996-1997 йиллари Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳунар лицейи математика фани ўқитувчиси лавозимидан бошлаган, 1997-1998 йиллар Андижон вилояти Олтинкўл тумани 3-мактаби ўқитувчиси, 1998-1999 йиллари Андижон вилояти Олтинкўл тумани 20-ихтисослашган мактаб-интернати маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари, 1999-2000 йиллари Андижон вилояти Олтинкўл тумани 1-мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, 2000-2003 йиллари Андижон вилояти Олтинкўл тумани халқ таълими бўлими назоратчиси, 2003-2005 йиллари "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Андижон вилояти Олтинкўл тумани Кенгаши раиси, 2005-2007 йиллари Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокимлиги бош мутахассиси, 2007-2008 йиллариАндижон вилоят ҳокимлиги назорат-мониторинг шўъбаси етакчи мутахассиси, 2008-2011 йиллари Андижон вилоят ҳокимлиги диний ва жамоат ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти мудири, 2011-2015 йиллари Андижон вилоят ҳокимлиги умумий бўлим мудири, 2015-2017 йиллари Андижон вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бошлиғи, 2017 йилнинг март ойидан бошлаб вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият олиб бормоқда.