Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик / «ФУСУНКОР»МАЪСУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ИШЛАБ ЧИКАРИШ ЖАМИЯТИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«ФУСУНКОР»МАЪСУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ИШЛАБ ЧИКАРИШ ЖАМИЯТИ

«ФУСУНКОР»МАЪСУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ИШЛАБ ЧИКАРИШ ЖАМИЯТИДА ЖАМОА ШАРТНОМАСИНИНГ 2016 ЙИЛДА БАЖАРИЛИШИ ЮЗАСИДАН УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Йиғилишда жамият директор уринбосари И.Рахманов  ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Тешабоева  ўтган хисобот  йили давомида ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида жамоа шартномасида белгиланган тадбирлар юзасидан амалга оширилган ишлар хақида ходимлар олдида ҳисобот бердилар. Ташкилотда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари иш берувчи ҳамда касаба уюшма қўмитаси ижтимоий шериклигида мустаҳкам ҳимояга олинган. Хусусан, жамоа шартномасида ходимлар даромадларини ошириш, уларга қўшимча меҳнат таътиллари бериш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнат муҳофазаси, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, саломатликларини мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган. Айниқса, ушбу муҳим ҳужжатда меҳнат муҳофазасига алоҳида эътибор қаратилганлиги боис корхонада ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ҳолатлари ва касб касалликларини олдини олиш масаласи энг устувор вазифалардан бирига айланган. Бу соҳада қонунчиликка, қоида ва йўриқномаларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш ишлари олиб борилмоқда. Ходимлар истаган вақтларида касаба уюшма қўмитасига мурожаат этиб, барча масалаларда ижтимоий, моддий ва маънавий кўмак олишлари таъминланмоқда. Жамоа шартномасининг 2016 йилдаги ижроси муҳокамасига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида ушбу йўналишлардаги барча масалалар таҳлил этилиб, муҳокама этилди.   Меҳнаткашлар ва касаба уюшма фаоллари сўзга чиқиб, жамоа шартномаси орқали ходимлар манфаатлари ҳимоясини қай даражада таъминланаётгани тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар,шундан сунг «Фусункор» маъсулияти чекланган ишлаб чикариш жамияти рахбари С.Садикова  2017 йил  «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури асосида турли муаммолар билан мурожаат қиладиган ишловчиларга яънада эьтиборни кучайтириш, амалий ёрдам бериш зарурлиги тўғрисидаги фикрларини билдирди.  Йиғилиш якунида, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва улар натижасида эришилаётган ютуқ ҳамда муваффақиятлар, шунингдек, корхонада меҳнаткашлар учун яратилган қўшимча имтиёз ва кафолотлар ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.


Киритилган вақти: 14/03/2017 15:05 Кўрилганлиги: 578
 
Жами мурожаатлар: 1239 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 226 (18%)

Сайтдаги интерактив хизматлар кай даражада?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг