Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Касаба уюшма фаоллари

Касаба уюшма фаоллари ва кекса нуроний отохон ва онахонлар учун Тошкент, Бухоро, Самарқанд шаҳарларига саёхатлар ташкил этилди

Жорий йилнинг 10-13 декабрь кунлари Таълим, фан ва маданият ходимлари Андижон вилояти ташкилоти томонидан 44 нафар касаба уюшма аъзолари ҳамда кекса нуронийлар учун Тошкент, Бухоро, Самарқанд шаҳарларига саёхати ташкил этилди.

Саёхатчилар учун барча шарт-шароитлар яратилиб, дастлаб Тошкент шаҳрининг Мустақиллик йилларида қурилиб, фойдаланишга топширилган бунёдкорлик объектлари ва диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.

Бундан кейин, саёхатчилар Бухоро шахридаги “Амир Олимхон мақбараси”, “Зиндон”, “Мирараб мадрасаси”, “Каталон жомъе масжиди”, “Ситораи Мохи Хоса” “Гуждивоний масжиди” ва бошқа тарихий обидаларни зиёрат қилдилар.

Шундан сўнг саёхатчилар Самарқанд шаҳрига етиб келиб, шаҳардаги “Имом Ал Бухорий” зиёратгоҳидан бошлаб, Мирзо Улуғбек музейи ва расатхонаси, Хўжа Диёр мақбараси, Шохизинда ва Регнистон мажмуалари, Биби Хоним масжиди ва бошқа обидаларни зиёрат қилишди. У ердаги тарихий обидалар саёхатчиларда унитилмас таъсуротлар қолдирди.


Киритилган вақти: 14/03/2017 15:14 Кўрилганлиги: 5077
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 75
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг