Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Электрон хукумат / «Электрон ҳукумат» марказига янги вазифалар юкланди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«Электрон ҳукумат» марказига янги вазифалар юкланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 26 июлдаги қарори қабул қилинди.

Унга асосан «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказига қуйидаги вазифалар юкланди:


  • «Электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг стратегик йўналишларини, шу жумладан жаҳон тенденцияларини ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини таҳлил ва тадқиқ қилиш асосида ишлаб чиқиш;
  • электрон ҳукуматни ривожлантириш ва давлат хизматларининг сифатини ошириш учун маркетинг ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш;
  • рақамли иқтисодиётни тартибга солиш соҳасидаги ваколатларни ривожлантириш бўйича услубий асос, шунингдек, электрон тижорат соҳасидаги тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • давлат бошқарувида рақамли платформалар ва электрон бошқарув технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек, инновацион рақамли технологияларни синов тариқасида ишга тушириш ва Ўзбекистон Республикаси шароитида уларни кенг жорий этиш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
  • мавжуд жараёнларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, функционал ва операцион жараёнларни оптималлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  • «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш учун илғор ютуқлар ва ижобий хорижий тажрибаларни доимий ўрганиш ва таҳлил қилиш, ҳозирги ҳолатни тақлил қилиш, Ўзбекистон Республикасида «Ақлли шаҳар» технологиялари истиқболларини пронозлаш ва жорий этиш, салоҳиятини баҳолаш;
  • «Электрон ҳукумат» тизимини самарали амалга ошириш учун ҳуқуқий ва меъёрий базани такомиллаштириш бўйича мақсадли таҳлил ўтказиш ва таклифлар тайёрлаш;
  • маълумотларни доимий йиғиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида АКТ лойиҳаларини жорий қилиш ҳолатини мониторинг қилиш;
  • ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадли индикаторлари ва кўрсаткичларини белгилаш;
  • электрон тижорат субъектлари миллий реестрини шакллантириш, юритиш ва янада такомиллаштириш.

Юқоридаги қарорга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 250-сон қарорининг 2-бандига ўзгартиришлар киритилди.


Xabar.uz сайтидан олинган.


Охирги ўзгариш: 20/09/2018 17:21 Кўрилганлиги: 4055
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 140
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг