Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижонда катта теннис байрами

Андижонда Халқаро теннис федерацияси (ITF) тақвимидан жой олган нуфузли турнир бошланди. 

Унда Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Франция, Грузия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Индонезия, Миср, Туркия ва Украина каби давлатлардан келган юздан зиёд теннисчи бош соврин учун курашмоқда. 

Хотин-қизлар ўртасидаги асосий тур баҳсларининг биринчи даврасида теннисчиларимиздан Сабина Шарипова грузиялик Мариам Болквадзе, Оқгул Омонмуродова беларуслик Анна Кубарева, Нигина Абдураимова россиялик Анастасия Флорова, Жамила Содиқжонова россиялик Ольга Дорошина, Арина Фольц россиялик Алёна Тарасова, Полина Меренкова украиналик Ольга Янчук, Камола Умарова ҳиндистонлик Друтхи Татачарга қарши майдонга тушади. 

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Санжар Файзиев, Павел Цой, Аброр Исоқов, Темур Исмоилов, Саидаъло Саидкаримов, Шаробиддин Абзалов, Шониғматжон Шофайзиев каби истеъдодли спортчилар мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади. 


Киритилган вақти: 29/05/2017 15:06 Кўрилганлиги: 4397
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 171
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг