Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳокимлик раҳбариятининг фукционал вазифалари / Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари мажбуриятлари
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари мажбуриятлари

Ўзбекистон Республикаси Конститустияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, ҳоким топшириқлари бўйича тегишли маълумотномаларни, таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади.

Тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли "Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлашга масъул ҳисобланади.

Ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга тақдим этади.

Ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича муҳим устувор вазифалар, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимликнинг ўз йўналишига тааллуқли комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Вилоят ҳокимининг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан эшитилишида ўз ваколатига кирувчи соҳалар бўйича тегишли ҳисоботни вилоят ҳокимига киритади.

Вилоят ҳокимлигининг иш режасига ўз ваколатига кирувчи соҳаларда бажарилиши лозим бўлган вазифалар бўйича таклифлар киритади ва амалга оширади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг ўз ваколатига кирувчи соҳалари бўйича фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функстияларни ҳам бажаради.

Вилоят ҳокими ўринбосарининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конститустияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан вилоят ҳокимлигига жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар соҳасида юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилади:

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ва диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат олиб бориш;

Давлат органларининг вилоятда жойлашган жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг манфаатларини ҳисобга олиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

Давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;

"Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқодлари ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга қарши кураш олиб бориш тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;

Миллатлараро  тотувликни ва диний бағри кенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

Миллатлараро дўстлик принстипларини қарор топтиришга, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш чора-тадбирларини кўриш;

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг, Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг минтақавий тузилмалари фаолиятига кўмаклашиш.

 Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг вилоят ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Андижон вилоятидаги вакиллиги ва Вилоятдаги бошқа диний ташкилотлар.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ўзбекистон “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассостиастияси Андижон вилояти координатори, Республика “Олтин мерос” хайрия жамғармаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Андижон вилояти бўлими, Ўзбекистон Чернобилчилар ассостиастияси вилоят бўлими, Ўзбекистон Республикаси “Кўзи ожизлар” жамияти вилоят бўлими,

“Ўзбектуризм” миллий компанияси вилоят сайёҳлик ва экскурсиялар бюроси Жангчи фахрийлар (байналминалчилар) бирлашмаси вилоят бўлими, Афғон уруши ногиронлари Республика хайрия жамғармаси вилоят бўлими, Бобур номли жамоат фонди вилоят бўлими, Халқаро Амир Темур жамғармаси вилоят бўлими, "Меҳр-шавқат" жамғармаси, Маданият жамғармаси, “Рассом” ва “Тасвирий ойна” ижодий уюшмалари, Сиёсий партиялар вилоят бўлимлари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят бўлими, Миллий маданий марказлар, Ўзбекистон Хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий маърифий, алоқалар жамияти ҳудудий тузилмаси. 


Киритилган вақти: 25/02/2017 09:33 Кўрилганлиги: 68
 
Жами мурожаатлар: 1220 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (83%)
Кўриб чиқилмоқда: 207 (17%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Укоротить ссылку
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг