Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Вилоят ҳокимининг маърузалари / Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг 2017йил 24февраль куни ўтказиладиган “Намунали ички ишлар идоралари таянч пункти”кўрик танловининг вилоят босқичидаги табрик С Ў З И
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг 2017йил 24февраль куни ўтказиладиган “Намунали ички ишлар идоралари таянч пункти”кўрик танловининг вилоят босқичидаги табрик С Ў З И

Ассалому алайкум ҳурматли тадбир қатнашчилари!

“Ички ишлар органларининг таянч пунктлари” кўрик танлови иштирокчилари!

Истиқлолнинг дастлабки йилларидан юртимизда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш вазифаларига устувор аҳамият берилди.

Ички ишлар органлари ходимлари билан аҳоли ўртасидаги муносабатларда ўзаро ишонч ва очиқликни таъминлаш мақсадида профилактика инспекторлари, ички ишлар идоралари таянч пунктлари, “Маҳалла посбони” каби институтлар ташкил этилгани юртимизда тинч-осуда ҳаёт таъминланишига хизмат қилмоқда.

Ички ишлар органлари фаолиятини тартибга соладиган қонунчилик базаси мустаҳкамланмоқда. Сўнгги беш йилда "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида", “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонунга замон талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

2016 йилда “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонун қабул қилингани бу борадаги ҳуқуқий-меъёрий пойдеворни янада мустаҳкамлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев жорий йил 9 февраль куни ўтказган видеоселектор йиғилишида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилганини айтиб ўтди.

Шу билан бирга, профилактика инпекторлари  жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлашда, жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, фош этишда тизимли ишлар ҳамда аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини  янада кучайтиришлари лозим бўлади.рофилактика инспекторларининг турмуш шароитини яхшилаш, ички ишлар органлари тизимини комплекс ислоҳ қилиш, унинг таркибий тузилмаларини оптималлаштириш масалаларини кўриб чиқиб, профилактика инспекторларини хизмат уйлари ва имтиёзли кредит асосида енгил автомобиллар билан таъминлаш белгиланди.

 Шу билан бирга, профилактика инпекторлари  жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлашда, жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, фош этишда тизимли ишлар ҳамда аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини  янада кучайтиришлари лозим бўлади.

Айниқса, маҳалла фуқаролар йиғинларида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлашда, ҳуқуқ бузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтириш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш асосий хизмат вазифангизга айланиши керак.

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Бугунги танлов жамиятимиз ҳаётини интизом, тартиб ва яхшиликлар билан безаш, ҳуқуқузарликлар ва жиноятчиликларни олдини олиш ҳамда аҳоли осойишталиги йўлида фидокорлик билан фаолият олиб бораётган ички ишлар ходимлари меҳнатларини баҳолаш тадбиридир.

Вилоятимизда ҳозирги кунда мавжуд 287 та ички ишлар идоралари таянч пунктларида 454 нафар профилактика нозирлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ҳар йили ўтказиб келинаётган ушбу тадбир ички ишлар ходимларига аҳолининг турли қатламлари ўртасида профилактик ишлар олиб бориш учун қулай имконият яратди. Бир сўз блан айтганда, ички ишлар идоралари билан халқни янада яқинлаштирди.

Ички ишлар идораларида ишлаш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди ёки ҳаммага ҳам насиб этмайди.

Бу соҳада ишлаш кишидан аввало жисмонан ва ақлан етукликни, хушёрликни, сергакликни, фидойилик ва садоқатни, мардлик ва матонатни талаб қилади.

Шу соҳанинг нонини еган одам вақт билан ҳисоблашмайди, эл-юрт манфаатини шахсий манфаатидан устун қўяди. Керак бўлганда, она Ватан осойишталиги йўлида жон фидо қилади.

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Ушбу кўрик танловнинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичида иштирок этишга муяссар бўлган вилоятимиз вакилларини олий ўринни эгаллаб, «Андижонликлар ғолиблик шоҳсупасида»деган, ном билан қайтишларини хоҳлаймиз.

Сизлар бу мақсадимизга эришишимиз учун астойдил ҳаракат қилишларингизга ишонамиз.

Аҳоли билан якдил ва ҳамнафас бўлиб, юртимизда тинчлик ҳамда осойишталикни таъминлаётган Сиз азизларга соғлик, омонлик, оилавий бахт ва омадлар ҳамиша ёр бўлсин.

Қувончли кунда ҳаммаларингизга яхши кайфият, эл-юрт осойишталиги йўлидаги ишларингизда чексиз омад тилайман.

Илоҳим, жонажон Ўзбекистонимизни ёмон кўзлардан Яратганнинг ўзи асрасин. Хонадонларингиздан файзу барака, қувонч аримасин.

 

Эътиборингиз учун раҳмат.



Охирги ўзгариш: 13/03/2017 00:17 Кўрилганлиги: 197
 
Жами мурожаатлар: 1233 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 220 (18%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни онлайн қилиш канчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг