Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳамкорлик / Бешта лойиҳага 140 милион сўм
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Бешта лойиҳага 140 милион сўм

Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоатфонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан ўтказилган биринчи ва иккинчи танловларда вилоятимиздан ғолиб бўлган ННТларга сертификатлар топширилди.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмасида бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Парламент комиссияси аъзолари Абдурашид Тўхтабоев ваТўлқинжон Каримов, халқ депутаталари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари, ННТ вакиллари, адлия ва молия бош-қармалари масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Унда Парламент комиссияси томонидан "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги Қонун ва давлатимиз раҳбарининг "Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамиятиинститутларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг вилоятдаги ижроси юзасидан ўтказилган ўрганиш якунлари муҳокама қилинди.

Тадбирда давлат гранти лойиҳасини амалга ошириш жараёнида камчиликларга йўл қўйган нодавлат нотижорат ташкилотлари таҳлил қилинди ва бу каби ҳолатларга барҳам бериш бўйича тавсиялар илгари сурилди.

Ҳуқуқий демократик жамият сари ҳаракатланар эканмиз, ННТлар турли ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда давлат идораларига яқиндан кўмаклашиши, жамоатчилик назоратини амалга оширишда фаоллик кўрсатишлари зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбирда биринчи ва иккинчи танлов ғолиблари -- Карларжамияти вилоят бўлими,"Мингтепа-маданий мерос" жамоат фонди, "Шаҳрихон", "Адолат ёғдуси" ҳамда "Андижоннома" ва "Андижанская правда" газеталари ўзлойиҳаларининг тақдимотини ўтказдилар.

Шунингдек, жорий йилда эълон қилинган давлат гранти учинчи ва тўртинчи танловлар мавзулари ва асосий йўналишлари батафсил тушунтирилди.


Охирги ўзгариш: 19/09/2018 20:18 Кўрилганлиги: 4541
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 203
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг