Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳамкорлик / «Энг улуғ, энг азиз» танловининг вилоят босқичи ниҳоясига етди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«Энг улуғ, энг азиз» танловининг вилоят босқичи ниҳоясига етди

«Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!»

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги,Журналистлар ижодий уюшмаси,«Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Бадиий академия, электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган«Энг улуғ, энг азиз» танловининг вилоят босқичи ниҳоясига етди.










Танловга вилоятда яшаб ижод қилаётган ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, тасвирий ва кино санъати намояндалари, фото ва дизайн усталари томонидан«Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ва мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили Давлат дастуринингталаблари маъно-мазмунига мувофиқ яратилаётган асарларитақдим этилди.

Танлов натижаларига кўра, адабиёт йўналишида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Фарид Усмон биринчи, ёзувчи Омина Тожибоева иккинчи,шоира Мунаввара Тиллабоева учинчи ўринларга сазовор бўлди. Журналистика йўналишида«Андижоннома» газетаси бўлим бошлиғи Акбаржон Назаров биринчи, « Андижон тонги» газетаси таҳририяти иккинчи, «Водий гавҳари» журнали учинчи ўринга лойиқ топилди. Шунингдек, телевидение йўналишида Андижон вилоят телерадиокомпанияси «Андижон ахбороти» ижодий жамоаси биринчи, «Ёшлар» телерадио канали тасвирчиси Ўткирбек Ўзганов иккинчи, АТВ махсус мухбири Элмира Раҳмонова учинчи,фото ва дизайн йўналишида Темурмалик Абдуллаев биринчи, Азизбек Жабборов иккинчи, Зуҳриддин Умрзоқов учинчи ўринлар соҳиби бўлдилар.Бир қатор ижодкорлар рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланишди.

Маросимда сўз олган Ўзбекистон миллий матбуот ваахборотагентлигибош директориЛазизбек Тангриев, республика «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси раисиИсфандиёр Латипов ҳамдавилоят ҳокимининг ўринбосари Серобиддин Исмоиловларижодкорларни муборакбод этиб, ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширдилар.

М. Отамирзаева.

Суратда: тадбирдан лавҳалар.

Х. Араббоев олган суратлар.



Охирги ўзгариш: 19/09/2018 20:16 Кўрилганлиги: 4563
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 115
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг