Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Инвестиция / САЙЁҲЛАР КАРВОНИ ВИЛОЯТИМИЗДА БЎЛДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

САЙЁҲЛАР КАРВОНИ ВИЛОЯТИМИЗДА БЎЛДИ

Париж-Пекин-Истамбул йўналиши бўйлабсаёҳатга чиққан 22 та автомобиль-уйлар карвони Қирғизистон республикаси Ўш вилояти чегарасидан мамлакатимизга ўтиб, Андижон шаҳридагиБобур майдонида тўхтади. Карвон оилалари билантўрт ойлик халқаросаёҳатга чиққан43 нафар францияликлардан иборат эди.

«Humer», «Dexler», «Matrix» замонавийавтомобилларидан ётоқхона, ошхона, душ, музлаткич каби йўл учун зарур нарсалар жой олган бўлиб, саёҳат учун қулайликлар яратилган.





– Карвон 4 июнь куниПариждан йўл олган эди, – дейди«Караван тревл сервис» туристик компаниясинингмаркетинг бўйича менежери Рустам Усмонов. –Мамлакатлар бўйлаб узоқ муддатлисаёҳат13 сентябрь куни якунланади. МеҳмонларАндижоннинг диққатга сазовор жойларини кўздан кечирдилар. Эски шаҳардаги тарихий обидалар мажмуаси уларда катта таассурот қолдирди. Ҳунармандларэтнографик музейида миллий пичоқ тайёрлаш жараёни билан танишдилар. Боғишамол дам олиш масканидагиЗаҳириддин Муҳаммад Бобурмузейи уларда қизиқиш уйғотди. Деҳқон бозорида табиатимиз саховатидан ҳайратландилар.

Андижонликлар халқ дипломатияси намуналари кўрсатиб, хорижликларни сийладилар. Шаҳардаги 2-умумтаълим мактаби ўқувчилариШоҳруҳ Мансуров, Диёра Ботиржоноваларга таржимон ҳам керак бўлмади.

– АввалЎзбекистонда бўлмаганман, – дедимеҳмонлардан бири, фан доктори, профессор,асли келиб чиқиши сербиялик бўлган Иван Слаганин. –Умр йўлдошим Самарқанд ҳақидагапириб берганди. Энди менЎзбекистон шаҳар ва қишлоқларини ўз кўзим билан кўриб, унинг сўзлари муболаға эмаслигига амин бўляпман.

Саёҳатчиларавтокарвоникўҳна Самарқанд, Бухоро ва Хивага жўнаб кетди.



Охирги ўзгариш: 19/09/2018 19:19 Кўрилганлиги: 4641
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 75
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг