Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Инвестиция / Вилояти ҳокими Хитойлик инвестор билан учрашди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Вилояти ҳокими Хитойлик инвестор билан учрашди


Бугун Андижон вилояти ҳокими Шухратбек Абдураҳмонов Хитойлик яна бир инвестор Ян Чонг Жие билан учрашди. Бу галги инвестор Гуанжу шаҳридан бўлиб, Андижонда кластер услубида пилла етиштириш, уни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ҳолда экспорт қилишга ката сармоя киритиш истагини билдирди. 

Таъкидлаш жоизки, Андижонда пиллани қайта ишлашга мўлжалланган 4 та корхона мавжуд бўлиб, Республикада ушбу соҳада етакчи вилоятлардан саналади. Ўтган йилда пилладан бир йилда икки марта ҳосил олиш тажрибаси самарали синовдан ўтказилди.

Хитой мамлакатининг пиллакорлик соҳаси мутаҳассиси, инвестор Яннинг таъкидлашича, Андижоннинг иқлими, унинг қадимий Буюк Ипак йўлида - Қирғизистон ва Хитой билан логистика ва транспортировка учун қулай жойда жойлашганлиги пилла етиштириш, қайта тайёрлаш ва экспорт учун айни муддаодир. Шунингдек, қарийб минг гектарлик майдонда пилла учун махсус дарахтлар плантациясини яратиш, «смарт» технологиялар ва ноу-хауларга асосланган янгича ишлаб чиқариш услубини йўлга қўйиб, бир йилда уч марта ҳосил олиш режалаштирилган. 

Ўз навбатида вилоят ҳокими, Хитой билан мамлакатимиз ўртасидаги маданий ҳамда иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланиб бораётгани, режалаштирилаётган лойиҳадан икки томонлама манфаатдорлик ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, лойиҳанинг бошланиши учун ҳом ашё, ер ва бино билан таъминлаш масалаларида ҳар қандай ёрдамга тайёрлигини билдирди.

Бундан ташқари, вилоятда янгилик ўлароқ ғоз ва ўрдак патлари, қўй юнгини қайта ишлаш, ундан текстил маҳсулотлари учун ҳом-ашё сифатида фойдаланиш йўлга қўйиш ҳақида келишиб олинди. Бунга маҳаллий фермерлар ва паррандачилик билан шуғулланувчи ҳонадонлар жалб этилади. Умумий ҳисобда минглаб андижонликлар иш билан таъминланади.​



Охирги ўзгариш: 19/09/2018 19:24 Кўрилганлиги: 723
 
Жами мурожаатлар: 1327 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 235 (18%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 62
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг