Махсус имкониятлар
 
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОН ВИЛОЯТ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ

Бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари 

Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари хисобланади:

-     тасарруфидаги худудда соғлиқни сақлаш сохасидаги Давлат сиёсатини амалга ошириш;

-      фуқаролар саломатлигини мухофаза қилиш сохасидаги қонунчиликнинг бажарилишини таъминлаш;

-      аҳолига тиббий ёрдамни ташкил қилиш, тасарруфидаги худудда Оналик ва болаликни мухофаза қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш;

-     тасарруфидаги Даволаш профилактика муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, улар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати, бюджет маблағларидан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш;

-      профилактик соғликни сақлашни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш;

-      тасарруфидаги худудда соғлиқни сақлашни Бошқаришнинг барча даражаларида ахолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил қилиш ва мустахкамлаш;

-      Бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, мақсадли дасатурларни амалга ошириш асосида соғлиқни сақлаш тизимини ислохни таъминлаш;

-      Соғлиқни сақлашни техника билан қайта жихозлаш ва унинг моддий базасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, ташхис қўйишга беморларни даволаш ва соғломлаштиришга замонавий технологиялар ва техника воситаларини жорий этиш;

-     Фан-техника ва илғор тажриба ютуқларини тиббиёт амалиётига жорий қилиш;

-      Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини тайёрлаш хамда уларни касбий даражасини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

-      Хусусий соғлиқни сақлаш тизимларини фаолиятини ривожлантиришга ва ташкил қилишга кўмаклашиш;

-     хорижий инвестицияларни, халқаро ташкилотлар, жамғармалар ва жамоат ташкилотлари маблағларини соғлиқни сақлаш тизимига жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш;

Соғлиқни сақлаш Бошқармасининг функциялари.

Соғлиқни сақлаш Бошқармаси ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ Қуйидаги асосий функцияларни амалга оширади:

-     тасарруфидаги худудда соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, уларни амалга оширишда, Давлат жамоат тузилмаларини ўзаро хамкорлигини таъминлайди;

-     аҳолига дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилади, ундан барчанинг бахраманд бўлишини таъминлайди, тиббий ҳизматлар кўрсатиш сифатини, тиббий санитария стандартларига риоя қилинишини назорат қилади;

-   мунтазам назоратдаги беморлар контингентининг тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминлайди;

-    касалланиш профилактикасини такомиллаштириш ва ахолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш чора-тадбирларини қуради;

тасарруфидаги бутун худудда ахолига фавқулодда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлайди;


Киритилган вақти: 15/02/2017 11:42 Кўрилганлиги: 742
 
Жами мурожаатлар: 1236 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 223 (18%)

Сайтдаги интерактив хизматлар кай даражада?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг