Андижон вилояти Норин - Қорадарё ирригация тизимлари хавза Бошқармасининг
вазифалари ва функциялари.
Норин-Қорадарё ирригация тизимлари хавза Бошқармаси ўз фаолият кўрсатаётган сув хавзасида сув ресурсларини бошқариш на фойдаланишни тартибга солишда ягона сиёсат ўтказилиши учун масъул ҳисобланадн.
Қуйидагилар Норин-Қорадарё ирригация тизимлари хавза Бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади.
-сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини ва механизмларини жорий этиш асосида сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишини ташкил этиш;
-сувни тежовчи технологияларни жорий этиш асосида сув хўжалигида ягона техник сиёсатини юритиш;
истеъмолчиларни сув билан узлуксиз ва ўз вақтида таъминлашни ташкил этиш;
-ирригация тизимлари ва сув хўжалиги иншоотларининг техник ишончлилигини таъминлаш;
-ирригация тизимидан ишончли фойдаланиш ва мувозанат ҳолатида сақлаш учун уни тайёрлашни ташкил этиш;
-хавза удудида сув ресурсларини оқилона бошқариш ҳамда унинг тезкорлигини ошириш;
-сув истеъмолчилари бўйича сув ресрусларидан, фойдаланишнинг ишончли хисоби ва ҳисоботини таъминлаш.
Норин-Корадарё ирригация тизими хавза Бошқармаси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
-сувдан фойдаланиш режаларини умумлаштиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига сув олиш лимитлари бўйича таклифлар киритади;
-хавза бўйича қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги томонидан тасдиқланган лимитлар асосида Андижон вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, ирригация тизимлари бошқармаларининг таклифларини ҳисобга олиб иқтисодиёт тармоқлари, айрим алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари, ирригация тизимлари, маъмурий вилоят ва туманлар бўйича сув олиш лимитларини белгилайди. Тизимлараро насос станциялари иш режимини белгилайди;
-умуман халқа ва ирригация тизимлари бўйича ер усти сув ресурсларини бошқаради, улардан мақсадли ва оқилона фойдаланишини таъминлайди.