Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Янгиликлар

Янгиликлар

Санъат сарҳад билмайди

10.02.2017

Ўн икки йилдан сўнг Қирғизистондаги Бобур номли ўзбек мусиқали академик драма театри жамоаси Ўзбекистонга гастроль сафари уюштирди.

Андижон вилояти ҳокимлигида йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

29.01.2017

2017 йилнинг 25 январь куни  Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2017 йил учун иш режасини тасдиқлаш, вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмоновнинг “2016 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартиришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2017 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги ҳисоботи, вилоят прокурори М. Эгамбердиевнинг “2016 йилда Андижон вилоятида қонунийлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғриси”даги маърузалари тингланди ва муҳокамага қўйилди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

01.01.2017

Азиз ва муҳтарам ватандошлар! 

Бетакрор диёримизга янги – 2017 йил кириб келмоқда. 

Сиз, муҳтарам отахон ва онахонлар, меҳрибон опа-сингилларимиз, навқирон ёшларимиз, бутун халқимизни янги йил байрами билан чин қалбимдан табриклайман. 

Қирғизистон ҳукумати вакиллари, жамоат фаоллари ва бир гуруҳ ёшлари Андижонга ташрифи

22.12.2016

Маълумки, азал-азалдан ўзбек ва қирғиз халқлари вакиллари яқин дўст, иноқ қўшни бўлиб, ҳамжиҳатликда яшаб келмоқда.

Янги йил ярмаркалари

18.12.2016

Вилоятимизда Янги йил байрамини ҳар доимдагидан ўзгача тарзда кутиб олиш учун қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Шаҳарнинг қай гўшасида бўлманг, безатилган арчалар, чор атрофдаги ранг баранг чироқлар беихтиёр қалбингизга илиқлик ва байрамона кайфият улашади.



...Ўзибўларчиликка чек қўйилади...

18.12.2016

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ш. Абдураҳмонов Олтинкўл туманидаги Оразий қишлоғининг Узункўча маҳалласидаги 39-умумтаълим мактабида аҳоли вакиллари билан учрашди.

Аҳоли билан очиқ мулоқотлар

18.12.2016

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенатининг аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон ва Асака тумани аҳолиси билан учрашди.

Ихтирочиларнинг янги қурилмаси

18.12.2016

Фойдаланилмай ётган адир ерларда боғ яратишни истайсизми? Дарҳол сув муаммоси хақида ўйлашингиз аниқ. Бу борада сира иккиланманг. Андижон қишлоқ хўжалик институти олимлари бунинг ечимини топди.

Архивчилар кўргазмасида – Избоскан солномаси

18.12.2016

Избоскан тумани нафақат Андижон вилоятида, балки мамлакатимизда ҳам аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлардан бири. Вилоят умумий ер майдонининг 6,6, аҳолининг 7,5 фоизи мазкур туман ҳиссасига тўғри келади. Мустақиллик туфайли туманда кенг кўламдаги ишлар рўёбга чиқарилди. Ҳозирда фаолият юритаётган 5 та қўшма ва 1012 та кичик корхона, 534 та фермер хўжалиги туб иқтисодий ислоҳотлар самарасидир. Айни кезда туманда 7 миллат вакиллари бир оила аъзоларидек, тотувлик ва ҳамжиҳатликда яшаб, самарали меҳнатлари билан мамлакатимиз равнақига муносиб улуш қўшишга интилишяпти.

Буюртмачилар талаби қондирилмоқда

18.12.2016

Тадбиркор ва ҳунармандлар маскани Булоқбоши туманида кичик бизнес субъектларининг сони ортиб бормоқда. Буюк Турон маҳалласидаги тадбиркор Давронбек Эргашев бошчилигида самарали фаолият юритаётган мебелсозлар бунга мисолдир.

 
 
Жами мурожаатлар: 1235 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 222 (18%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни онлайн қилиш канчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг