Бош саҳифа / Вилоят хақида / Умумий маълумотлар
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Умумий маълумотлар

УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

 

Географияси ва иқлими

Андижон вилояти шимолий-шарқдан ва Жанубдан Қиргъизистон Республикаси билан, гарбдан Фарғона вилояти ва шимолий-гарбдан Наманган вилояти билаи чегарадош. Вилоятнинг иқлими кескин континентал, қуруқ. Тоғ тизмалари Фарғона водийсига совуқҳавонинг кириб келишини тўсиб турганлиги боис, қишда об-ҳаво бир мунча мўтадил. Ёзи иссиқ, июлнинг ўртача ҳарорати 27.3 °С, қиши нисбатан совуқ, январнинг ўртача ҳарорати -3 °С. Вегетация даври 217 кун, йиллик ўртача ёғин миқдори 200-250 мм. ниташкил этади. Тупроқлари бўз, қўнғир, ўтлоқи, ботқоқ тупроқлар, қумтош, мергел чақиртошлардан иборат бўлиб, экин экилмайдиган текисликлар қисмида турли оъсимликлар, тогъ ён багъирларида писта, бодом оъсади. Ёввойи ҳайвонлар (бўри, тулки, қобон ва бошқалар) кам учрайди, судралувчилар, кемирувчилар, қушлар, сув хавзаларида балиқлар бор. 

Вилоят маркази Андижон шаҳри - Фарғона водийсининг энг катта, Ўзбекистон Реэпубликасннинг эса, Тошкент, Самарқанддан кейинги учинчи шаҳри ҳисобланади. Шаҳар денгиз сатхидан 450 метр баландликда, Андижонсой қирғоқлари бўйлаб жойлашган.

Табиат ресурслари  Андижон вилояти Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларига нисбатан сув ресурсларига бойлиги, яъни дарёлардан, тоғлардан кўп йиллик қор ва музликлардан сув олиб туриши билан ажралиб туради. Асосий дарёси - Қорадарё(Сирдарё ирмокларидан бири) бўлиб, унинг ирмоқлари - Майлисув, Оқбўри, Аравонсой ва бошқалар. Ушбу дарё бўйидан олинадиган шағал ва қумлар вилоятда олиб борилаётган қурилиш ишларида кенг фойдаланилмокда.
Вилоятда қишлоқ хўжалигида ўзлаштирилмаган 3 минг гектар бўз ерлар, 21,5 минг гектар яйловлар ва 1,5 минг гектар мелиоратив холатидаги қурилиш ерлар жами 26 минг гектар ерлар, адирликлар ва яйловлар мавжуд. Келажакда ушбу ерларга ишлов берилиб, адирликларга сув чиқариш учун насос станциялари ўрнатилиши ва боғлар барпо қилиниши қишлоқ хўжалнги соҳасини сезиларли даражада ривожланишига омил бўлади.

Минерал ресурслари

Нефт ва газ вилоят минерал хом-ашё манбаларинннг асосий қисмини ташкил қилади. Ҳозирги кунда “Андижон”, “Жанубий Оламушук”, “Полвотош”, “Хўжаобод” каби 8 та нефт ва нефт-газ конлари ишламоқда. Бундан ташқари, вилоятда ғишт, оҳак ва бошқа қурилиш махсулотлари ишлаб чиқариш учун этарли хом-ашё захираси мавжуд. Вилоятда 40 та оҳак ва 36 тадан ортик ғишт ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритмоқда. Ушбу корхоналарнинг тўла қувватда ишлашига эришиш орқали вилоятимизнинг ғишт ва оҳакка бўлган талаби тўлик қондирилади.

Маъмурий-ҳудудий тузилши 

Вилоятда 3 та вилоятга ва 8 та туманларга бўйсунувчи шаҳарлар, 14 та туманлар, 5 та шаҳарча, 95 та қишлоқ фуқаролар йиғинлари, 536 та аҳоли яшаш пунктлари мавжуд. Андижон вилояти табиат, минерал, маданият ва бошқа ресурсларга бойлиги билан ҳам бошқа  вилоятлардан ажралиб туради.  Ушбу ресурслардан фойдаланиш натижасида   вилоят   иқтисодиётининг   барқарор   ривожланишига эришилмоқда.


 


АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲАРИТАСИ





Андижон вилояти шимолий-шарқдан ва Жанубдан Қирғизистон Республикаси билан, гарбдан Фарғона вилояти ва шимолий-гарбдан Наманган вилояти билаи чегарадош.

Вилоятда 3 та вилоятга ва 8 та туманларга бўйсунувчи шаҳарлар, 14 та туманлар, 5 та шаҳарча, 95 та қишлоқ фуқаролар йиғинлари, 536 та аҳоли яшаш пунктлари мавжуд. Андижон вилояти табиат, минерал, маданият ва бошқа ресурсларга бойлиги билан ҳам бошқа  вилоятлардан ажралиб туради.  Ушбу ресурслардан фойдаланиш натижасида   вилоят  иқтисодиётининг барқарор ривожланишига эришилмоқда.





Охирги ўзгариш: 21/05/2018 17:52 Кўрилганлиги: 33623
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 230
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг