Бўш иш ўринлари
Номзод хакидаги маълумотлар белгиланган тартибда ўрганиб чикилгач, маълумотларига кўра талабларга жавоб берадиган номзод вилоят хокимлигига дастлабки сухбатга таклиф этилади. Тегишли рахбарлар билан сухбатдан муваффакиятли ўтган номзод вилоят хокими билан шахсан сухбатдан ўтади.
Саралаш ва сухбат боскичидан муваффакиятли ўтган номзод билан мехнат шартномаси тузилади ва уни ишга кабул килиш тўғрисида вилоят хокимининг фармойиши кабул килинади. Номзоднинг тайёргарлиги ва малакасидан келиб чикиб, вилоят хокими томонидан 1 ёки 3 ойлик синов муддати белгиланади.
Ишга кабул килинган ходимга барча замонавий иш шароитлари, жумладан: алохида хизмат хонаси, алохида ташки ва ички телефон, алохида "Пентиум-4" русумли компютер, интернет, электрон почта, локал ва корпоратив компютер тармогидан фойдаланиш имконияти, хона жихозлари, канцелярия моллари ва барча зарурий хужжатлар билан таъминланади.
Ходимнинг ижтимоий химояси конунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади, унинг манфаатлари касаба уюшмаси томонидан химояланади.
Номзоддан ўзи хакидаги маълумотларни электрон почта оркали
org@andijan.uz манзилига жўнатиш сўралади. Бу маълумотлар шунингдек почта оркали “ 170131 Андижон ш. А.Фитрат кочаси, 239 -уй, Ташкилий-назорат гурухи” манзилига жўнатилиши хам мумкин.
Номзод хакидаги маълумотлар таркибида албатта белгиланган тартибдаги “Маълумотнома” бўлиши шарт.
"Вилоят компьютерлаштириш маркази " Давлат унитар корхонасига қуйидаги мутахассислар керак:
Бош бухгалтер
Вазифалар:
• Ўз.респ қонунчилигига асосан бухгалтерлик хисоб китоблари
• Ташкилот ҳодимларига ойлик маошлар ҳисоб китоби
• Статистика ва солиқ хисоб китоблари (уларни электрон жўнатиш)
• Шартномалар билан ишлаш ва бошқалар
Веб сайт дастурчиси
Вазифалар:
YII/YII2 ни ёки codeigniter,zend, laravel, symphony frameworkлардан бирини билиши
bootstrap,jquery, html, css, javascript; ларни мукаммал билиши
Юқоридаги дастурлар ёрдамида веб сайтлар яратиш ва яратилган веб сайтларни техник қўлллаб қувватлаш.
Дизайнер
Вазифалар:
Веб сайтлар ва бошқа турдаги дизайнларни ишлаб чиқиш
Adobe photoshop
Adobe illustrator
Corel draw дастурларини мукаммал билиши, олдин ушбу соҳа бўйича иш тажрибасига эга бўлиши шарт
Номзодлар ўзи ҳақидаги маълумотномани қуйидаги электрон манзилга жўнатишлари мумкин: admin@andijan.uz