ХЎЖАОБОД ТУМАНИ ҲАҚИДА
1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. 1973 йилда туман таркибидан Жалақудуқ тумани, 1992 йилда Булоқбоши тумани ажралиб чиққан. Хўжаобод тумани шимолий-шарқдан Жалуқудуқ, шимолий-ғарбдан Андижон, ғарбдан Булоқбоши туманлари, шарқ, жануб ва жанубий-ғарбдан Ўирғизистон билан чегароадош. Майдони 0,23 минг кв. км. Ахолиси 86,6 минг кишидан зиёд. Туманда 1 та шахар (Хўжаобод), 4 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Бирлашган, Манак, Олтин водий, Хўжаобод) бор. Маркази - Хўжаобод шахри.
Табиати: Туман худуди Фарғона водийсининг жанубий-шарқий қисмида жойлашган. Жанубда Помир-Олой тизмаларининг Чилустун ва Ўиртоштоғ тоғлари бор (энг баланд жойи 1457 м). Шимолий-ғарбий қисми адирлардан иборат. Ўолган қисми пасттеккислик. Фойдали қазилмалардан нефт ва газ, охактош, шағал, харсангтошлар бор. Иқлими кескин континентал. Йиллик ўртача харорат 13,1 даража. Июлда ўртача 26,7, энг юқори харорат 45 даража. Январнинг ўртача харорати эса минус 3,5, энг паст харорат минус 26 даража. Йилига 300-330 мм ёғин тушади. Экинзорлар Шахрихонсой, Оқбурасой, Аравонсой, Савой ва Жанубий Фарғона каналларидан суғорилади. 5 та сув чиқариш иншооти бор. Тупроқлари, асосан, маданий воха тупроғи бўлиб, қадимда дехқончилик билан шуғулланилган. Адир этакларида оч ёки типик бўз тупроқлар тарқалган. Ёввойи ўсимликлардан ранг, қўнғирбош, шайтонкавуш, оқкурай, оқшувоқ, мингбош, қизил биюрғун, қамиш ва бошқалар ўсади. Ёввойи хайвонлардан қуён, тулки, ёвойи мушук, бўрсиқ, бўри, жайра, қўшоёқ, кўрсичқон, каламуш; қушлардан каклик, бедана, какку, чуғурчиқ, зағизғон, майна, зарғалдоқ, сўфитўрғай, жиблажибон, каптар, читтак, ўрдак, зоғча, кўкқарға, сассиқпопишак, қизилиштон, қарқуноқ, бургут, итолғи, буктарги ва бошқалар; судралувчилардан калтакесак, илон кўп. Сув хавзаларида хар хил балиқлар (лаққа, дўнгпешона, карп, қора балиқ, сазан ва бошқалар) бор. Ахолиси: асосан ўзбеклар, шунингдек тожик, рус, татар, қирғиз, уйғур, турк, озарбайжон, корейс ва бошқа миллат вакиллари яшайди. Ахолининг ўртача зичлиги 1 кв. км.га 378 киши.
ХЎЖАОБОД ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
Ҳокими: Шукуров Уткирбек Илхамович
Иш вазифаси: Туман ҳокими туманда олий мансабдор шахс боълиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Оъз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади. Шаҳар ҳокими Оъзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тоъгрисида» ги Оъзбекистон Республикаси Ўонуни, Оъзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қарорлари билан белгиланган ваколатлар доирасида ижроия ҳокимияти фаолиятини ташкил этади.
Телефонлар: 0 (374) 741-21-15 Факс: 0 (374) 741-21-13
Манзил: 171400, Хожаобод тумани, Узун кўчаси
Иш кун вақти ва тартиби: 09:00-18:00 // Обед 13:00 дан 14:00 гача
EXAT: \n ">hojaobod.t@exat.uz // e-mail: \n "> xojaobod@andijan.uz
Мурожаатлар учун: 0 (374) 741-21-15 // ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ: 0 (374) 741-21-15
WEB SITE: www.xojaobod.andijan.uz
ХЎЖАОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ НИЗОМИ