Бош саҳифа / Шаҳар ва туманлар / Мархамат тумани
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Мархамат тумани

МАРХАМАТ ТУМАНИ ҲАҚИДА 

Вилоятнинг жанубий қисмида жойлашган. 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. 1963 йилда Мархамат тумани ёндош туман билан бирлаштирилиб, туман маркази Мархамат туманидаги Русское село поселкасига кўчирилган. 1965 йил 15 февралда туман номи ўзгартирилиб, маркази хозирги Асака шахрига кўчирилган. 1970 йил 7 декабрда Мархамат тумани билан қайта ташкил этилган. Мархамат тумани шимолда вилоятнинг Асака, Хўжаобод, Булоқбоши туманлари, шарқ ва жанубда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятнинг Аравон тумани, ғарбда Фарғона вилоятининг Қува тумани билан чегарадош. Майдони 0,32 минг кв.км. Ахолиси, 133,4 минг киши. Мархамат туманида 1 та шахар (Мархамат), 1 та шахарча (Полвонтош), 5 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Мархамат, Қорабағиш, Шукурмерган, Қорақўрғон, Кўтарма) бор. Маркази – Мархамат шахри. Табиати: Туманнинг шимол ва шимолий-шарқи текислик, қолган қисми тоғ этаклари ва ён бағирларидан иборат. Олай тизмасининг этакларидаги тоғлар, Улуғтоғ (баландлиги 1,5 минг метр), Туямўйин адирлари (920 м) биргаликда Ойим-Мархамат-Хўжаобод ботиғини ташкил этади. Иқлими кескин континентал. Июлнинг ўртача харорати 26,1, январники минус 2,9 даража. Йилига ўртача 218 — 320 мм ёғин тушади. Вегетация даври 220 кун. Кўпроқ шарқий шамоллар эсади. Вақтинча шамоллар жанубий-ғарбдан эсади. Туман худудидан Ўорадарёнинг қуйи ирмоқлари: Шахрихонсой, Жанубий Фарғона ва Каркидон каналлари оқиб ўтади. Туман ерлари Жанубий Фарғорна канали ва Аравонсойдан суғорилади. Тупроқлари, асосан, бўз тупроқ, адирлар арзиқ, этаклари ўтлоқи бўз, ўтлоқи, ботқоқ-ўтлоқи тупроқ. Ёввойи ўсимликлардан шувоқ, шўра ва бошоқлилар, эфемер ва эфемероидлар, сой бўйларида ва ер ости сувлари юзароқ жойларида тол, терак, турли хил буталар ўсади. Ёввойи хайвонлардан тулки, бўри, чиябўри, қуён яшайди. 
Ахолиси: асосан ўзбеклар, шунингдек, тожик, қирғиз, рус, татар, корейс, уйғур, қозоқ, украин ва бошқа миллат вакиллари хам яшайди. 1 кв. км.га 437 киши тўғри келади.


МАРХАМАТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ


Ҳокими: Юлдашев Бобирбек Баҳодирович 

Иш вазифаси: Туман ҳокими туманда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади. Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тоъгрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қарорлари билан белгиланган ваколатлар доирасида ижроия ҳокимияти фаолиятини ташкил этади. 

Телефонлар: 0 (374) 222-17-31 Факс: 0 (374) 222-17-31
Манзил: 170800, Марҳамат тумани, Бобуршоҳ кўчаси, 40 уй
Иш кун вақти ва тартиби: 09:00-18:00 // Обед 13:00 дан 14:00 гача


Мурожаатлар учун: 0 (374) 391-10-51 // ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ: 0 (374) 391-19-03




Охирги ўзгариш: 24/02/2021 11:39 Кўрилганлиги: 34769
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 203
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг