ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲАҚИДА
1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. Ўарбдан Бўз, шимолдан Балиқчи, Олтинкўл, шарқдан Асака, жанубдан Фарғона вилоятининг Ўува туманлари билан чегарадош. Майдони 0,33 минг км2. Ахолиси 227,5 минг киши. Туманда 1 шахар (Шахрихон), 12 қишлоқ, фуқаролари йиғини (Абдубий, Гулистон, Назармахрам, Найнаво, Пахтаобод, Тоштепа, Чўжа, Юқори Шахрихон, Янгийўл, Ўзбекистон, Ўрта Шахрихон, Хақиқат) бор. Маркази – Шахрихон шахри.
Табиати: Туман худуди Шахрихонсойнинг кенг ёйилмасида, Ўува-Андижон адирлари билан Ўорадарё ўртасидаги текисликда жойлашган. Ўртача баландлиги 400—680 м. Текисликнинг устки қисми тўртламчи давр аллювиал ётқизиқларидан ташкил топган. Марказий Фарғонанинг ички қисмига кириб боради. Иқлими континентал; қиши юмшоқ, ёзи иссиқ. Январ ойининг ўртача харорати минус 2,5 даражадан минус 3,2даражагача, июлники 27°-29°. Йилига 300—350 мм ёғин тушади. Вегетация даври 212-216 кун. Тупроқлари бўз, ўтлоқи ботқоқ, ўтлоқи бўз, баъзи жойларда қумлоқ тупроқлар. Ёввойи ўсимликлардан ажриқ, қамиш, қиёқ, янтоқ, оқбош, итузум, семизўт, шўра, ялпиз, қирқбўғим ва ғумай ўсади. Ёввойи хайвонлардан фақат тулки, қуён учрайди холос; қушлардан олақанот, чумчуқ, қалдирғоч, бедана, қарга, лайлак, хакка, зағизғон, мусича учрайди.
Ахолиси асосан, ўзбеклар; шунингдек, рус, татар, қирғиз, тожик, уйғур, қорзоқ, ва бошқа миллат вакиллари хам яшайди. Ахолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 680 киши.
Шахрихонсой - Андижон ва Фарғона вилоятларидаги магистрал канал. Кампирравот гидроузелидан бошланади. 1887 йилда қурилган.
ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
Ҳокими: Дадахонов Хикматулло Вахабович
Иш вазифаси: Туман ҳокими туманда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади. Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қарорлари билан белгиланган ваколатлар доирасида ижроия ҳокимияти фаолиятини ташкил этади.
Телефонлар: 0 (374) 342-28-35 Факс: 0 (374) 342-28-35
Манзил: 171600, Шаҳриҳон тумани, Шаҳриҳон шоҳ кўчаси, 4 уй
Иш кун вақти ва тартиби: 09:00-18:00 // Обед 13:00 дан 14:00 гача
EXAT: shahrihon.t@exat.uz // e-mail: shahrixon@andijan.uz
Мурожаатлар учун: 0 (374) 342-28-35 // ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ: 0 (590) 95 200-04-72
WEB SITE: www.shahrixon.andijan.uz
ШАҲРИХОН ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ НИЗОМИ