Бош саҳифа / Интерактив / Юридик шахслар учун / Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатнома олиш
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатнома олиш

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатнома олиш



Давлат хизматини кўрсатиш натижасини тақдим этувчи масъул органнинг номи

Андижон вилояти ҳокимлиги

Юқори турувчи ташкилот

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Соҳа

Кўчмас мулк

Давлат хизматини кўрсатиш натижаси

Қарор

Давлат хизмати кўрсатиладиган мурожаатчилар тоифаси

·         Жисмоний шахс

·         Юридик шахс

·         Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар

·         Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектлари

Давлат хизматини кўрсатиш шакли

·         Анъанавий

Мурожаат этиш усуллари

·         Ташриф (шахсий, ишончли вакил)

·         Анъанавий почта хизмати

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

15 иш куни
15 иш кунидан 30 иш кунигача бўлган вақт мобайнида

Хизмат ҳаққи


Тўлов тури

Нархи

1

пул кўчириш йўли билан

Йиғимнинг чекланган миқдори юридик шахсларданенг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи, жисмоний шахслардан эса 5 фоизи миқдорида белгиланади.


Хизматни анъанавий кўрсатиш регламенти

Регламентни юклаб олиш.pdf (255)

Талаб қилинадиган ҳужжатлар ва уларни берувчи давлат органлари


Давлат хизматини кўрсатиш учун талаб қилинадиган хужжатлар

Ҳужжатларни йиғувчи субъйект

Ҳужжатни тақдим этувчи орган

Юклаб олиш

1

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси

Хизмат кўрсатувчи




Давлат хизматини кўрсатиш тартиби (босқич ва тақдим этиш жараёнлари)


Босқич

Субъект

Тадбир

Давлат органи роли

Муддат

1

Вилоят ҳокимлиги, Вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси

1. турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун мулкдор (ариза берувчи), ўтказиш мақсадини, шунингдек, келгусида уйдан фойдаланишнинг мўлжалланаётган шакл ва усулларини кўрсатган ҳолда, жойлардаги давлат ҳокимияти органларига ариза беради.

2. турар жой мулкдори ёки нотариус тасдиқлаган ишончнома асосида мулкдорнинг розилиги билан фаолият кўрсатувчи, тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ариза берувчи бўлиши мумкин.

3. аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ҳаммулкдорларнинг ва балоғат ёшига этган оила азоларининг нотариус тасдиқлаган розилик ҳужжати;

турар жойга мулк эгаси ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;

тегишли архитектура органларининг техник хулосаси;

уйнинг техник инвентаризация кадастр бюроси тайёрлаган режаси;

шаҳар (туман)нинг санитария-епидемиология хизмати, архитектура хизматлари ва ёнғин назорати органлари билан келишганлик тўғрисидаги ҳужжат;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик ҳужжати.

4. ариза берувчи тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва жойлардаги давлат ҳокимияти органи қарори лойиҳасини тайёрлаш қуйидаги таркибда тузиладиган идоралараро комиссия томонидан амалга оширилади:

ҳоким ўринбосари — комиссия раиси;

шаҳар (туман) коммунал-фойдаланиш ташкилоти вакили;

қурилиш ва архитектура органлари вакили;

ёнғин назорати органлари вакили;

давлат санитария назорати вакили;

маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари вакили;

техник инвентаризация кадастр бюроси ёки кўчмас мулк кадастри хизмати вакили.

кўп квартирали уйдаги турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда комиссия таркибига уйга хизмат кўрсатувчи бошқарувчи ташкилот вакилларини киритиш мажбуриждир.

зарурат бўлганда комиссия таркибига бошқа вакиллар (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уй-жой эгалари кенгаши, уй-жой мулкдорларининг ширкати вакиллари) киритилиши мумкин.

5. идоралараро комиссия ўз ишини куйидаги тартибда амалга оширади:

ариза берувчилар тақдим этган ҳужжатлар кўриб чиқилади ва зарур ҳолларда қўшимча малумотлар сўралади;

ариза берувчилар ёки уларнинг вакиллари комиссия мажлисига чақирилади;

жой яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказилиши ва мазкур уйдан яшаш учун мўлжалланмаган жой сифатида фойдаланилиши муносабати билан ҳуқуқи ва қонуний манфаатларига дахл қилиниши мумкин бўлган шахслар комиссия мажлисига чақирилади;

зарур ҳолларда комиссия (ёки унинг ажрим азолари) уйни кўриш ва турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш тўғрисидаги масалани ҳал этишда муҳим бўлган ҳақиқий аҳвол билан танишиш учун жойларга боришади.

6. комиссиянинг иш натижалари баённома билан расмийлаштирилади, у комиссиянинг барча азолари томонидан имзоланиши керак.

баённомада қуйидагилар кўрсатилади:

баённома тузилган вақт ва жой;

комиссия таркиби;

яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказилаётган турар жойнинг тавсифи;

сабаблар ва хулосалар кўрсатилган ҳолда ишнинг комиссия томонидан аниқланган аҳволи;

комиссия хулосаси.

баённомага ариза берувчи тақдим этган барча ҳужжатлар, қарор қабул қилиш учун аҳамиятли бўлган бошқа материаллар илова қилинади.

комиссия кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва қилинган ишлар асосида уйни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш имконияти тўғрисидаги хулосани ва ҳокимнинг қарори лойиҳасини тайёрлайди.

турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш чоғида кўп квартирали уйдаги хонадан фойдаланиш мақсади амалдаги уй-жой фондидан фойдаланишнинг техник қоидалари ва нормалари ҳамда «уй-жой бинолари» 02. 08. 01—94 рақамли қурилиш меёрлари ва қоидалари талабларини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак.

7. комиссия хулосаси оддиж кўпчилик овоз билан қабул қилинади. комиссиянинг бир ёки бир нечта аъзоси қабул қилинган қарорга рози бўлмаган тақдирда, бу баённомада кўрсатилади.

8. комиссия:

турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш тўғрисида;

турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

қарор ариза берувчи томонидан барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 30 кундан кечикмай қабул қилинади.

комиссия хулосаси асосида ҳоким турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.

9. турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказишни рад этиш ушбу низомнинг 7-бандида санаб ўтилган сабаблар кўрсатилган ҳолда асосланган бўлиши керак.

комиссиянинг асосли рад этишида кўрсатилган сабаблар бартараф қилинган тақдирда ариза берувчи такрорий аризанинг навбатдан ташқари кўриб чиқилишига ҳақлидир.

10. мазкур қарор чиққунга қадар яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мақомига ўтказилган турар жойларни қайта рўйхатдан ўтказиш ушбу низомнинг барча талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. қайта расмийлаштириш тартиботидан ўтган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларига комиссиянинг турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш тўғрисидаги қарори асосида белгиланган намунадаги далолатнома берилади.

11. далолатнома ҳокимнинг қарорига биноан берилади.

12. турар жойларни ёки уларнинг бир қисмини яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ажни бир вақтда идоралараро комиссиялар котиблари ҳисобланадиган ваколатли ходимлари томонидан амалга оширилади.

13. тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги ва турар жой ёки унинг бир қисми яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома берилганлиги учун ваколатли орган ариза берувчидан Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан тасдиқланадиган харажатлар калкуляциясига биноан тегишли тўлов ундиради.

14. ариза берувчи турар жойдан яшаш учун мўлжалланмаган жой сифатида фойдаланиш ҳуқуқини олганлик учун маҳаллий бюджетга йиғим тўлайди. Йжиғимнинг чекланган миқдори юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи, жисмоний шахслардан эса 5 фоизи миқдорида белгиланади.

15. уйни яшаш учун мўлжалланмаган жойдан турар жойга қайтадан ўтказиш мулкдорнинг аризаси бўйича, тегишли давлат хизматлари билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилингач, идоралараро комиссиянинг қарори билан амалга оширилади.

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот

30 иш куни


Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси


НҲҲ тури

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи

Рўй. №

Қабул қилинган сана

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

18

20/02/2016


 

Хизматдан фойдаланиш   Мурожаат ҳолатини билиш


Охирги ўзгариш: 20/09/2018 11:25 Кўрилганлиги: 9729
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 159
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг