1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 1925 йил Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида таъсис этилган. 1950 йилдан эса байрам сифатида кенг нишонланмоқда.
Вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу сана муносабати билан андижонлик болажонлар билан учрашди. Вилоят раҳбари самимий мулоқоти давомида «Андижонлик болалар, менинг дилбандларим, фарзандларим» дея қутлаб, уларга сиҳат-саломатлик тилади.
Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эканлигини ҳамда уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлади.Шунингдек, вилоят мактабгача таълим ташкилоти бошқармасига байрам муносабати 4 та “Aqlvoy” кўчма боғча автобусларини тантанали топширди. Айни дамда автобуслар вилоятимиз бўйлаб саёҳатини бошлади.
Ташкилотчилар ушбу автобусларда маҳаллалар, таълим муассасалари, сўлим масканларда бўлиб, «Болаларга беринг дунёни» шиори остида ўтказилаётган тадбирларда иштирок этаётган болажонларга қувонч ва шодлик ила байрам совғаларини улашмоқдалар.
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ