Чоп этиш версияси
Юклаб олиш (pdf)
23 нафар ёшлар "Вилоят ҳокими стипендияси"га эга бўлдилар
Андижон вилоятида ноябрь ойи «Ёшлар ойлиги» деб эълон қилган! Ушбу ойлик доирасида вилоятимизда Ёшлар учун қатор лойиҳа ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Вилоятимиздаги 4 та олий таълим муассасаларида 36 мингга яқин талабалар таълим олмоқда. Уларнинг 1 минг нафарга яқини магистратура йўналиши талабаларини ташкил қилади. Талабаларга 2 минг 90 нафар профессор ва ўқитувчилар таълим бериб келмоқда.
Коронавирус пандемияси сабабли юртимизда карантин қоидалари жорий қилинган эди. Бу ўз навбатида барча соҳаларга, хусусан талабаларнинг таълим олишлари билан боғлиқ жараёнларга таъсир кўрсатиб, дарслар онлайн режимга ўтказилган эди. Ҳозирда дарслар карантин қоидаларига тўла риоя қилинган ҳолда анъанавий таълим шаклида қайта тикланди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказилган учрашувда «Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади» – дея бежиз таъкидламаган эди.
Бунинг замирида ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидор ва қобилиятларини ривожлантириш, ўзлаштирган билим ҳамда тажрибалари билан халқаро майдонда юқори натижаларни қўлга киритишлари учун кенг имкониятлар яратиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, хабарингиз бор энг фаол ёшларни «Ёшлар ўн кунлиги» доирасида раҳбарлик лавозимида ишлатиб, ҳар томонлама синовлардан ўтказилдилар. Келгусида лавозим синовларидан ўтган ёшларимиз тайёр кадр бўлиб шаклланади ва раҳбарлик фаолиятини бошлайдилар.
Ўтган йилнинг 17 ноябрь кунида Вилоятимиз ёшларидан «Вилоят ҳокими стипендияси»ни ташкил этиш таклифи келиб тушган эди.
Бугун орадан бир йил ўтиб ташаббускор талаба ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 23 нафар ёшлар «Вилоят ҳокими стипендияси» билан тақдирландилар.
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Киритилган вақти: 17/11/2020 15:20 Кўрилганлиги: 2635