Андижон олимпия захиралари коллежида вилоят ҳокимлиги, прокуратураси ҳамда меҳнат бош бошқармаси ҳамкорлигида “Таълим + карьера ва бўш иш ўринлари” ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, хусусида сўз юритди.
Ярмаркада Андижон шаҳридаги 400 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар бўш иш ўринлари билан қатнашди. Вакансиялар 1343 таси ўрта- махсус маълумотга эга фуқароларни иш билан таъминлаш имкониятини берди.
- Илгари бундай меҳнат ярмаркаларида иштирок этмаган эдим. - дейди, Феруза Жўраева. – Андижон тиббиёт коллежини тамомлаганман. 2-туғруқ комплексида ҳамшира бўлиб ишлаш учун йўлланма олдим. Бундан жуда хурсандман.
Албатта, бундай тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши ишсиз фуқароларни иш билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
- Дуродгорман, - деди Нодирбек Жўраев. –Ярмаркага ўзимга мос иш излаб келган эдим. Андижон давлат университети қошидаги 2- академик лицейи томонидан билдирилган таклиф менга маъқул келди. Келгусида ушбу даргоҳда дурадгор бўлиб ишлайман.
Шу куни Андижон шаҳрида истиқомат қилаётган 2478 нафар ишсиз фуқаро бандлиги таъминланди.
манбаа auz.uz