БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ...
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов республика онкология радиология илмий – амалий тиббиёт маркази Андижон филиалида даволанаётган 20 нафар беморлар ҳолидан хабар олди. Жараёнда уларнинг ҳар бирига «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан 5 миллион сўмдан пул маблағи ҳамда қимматбаҳо совғалар берилди.
Шунингдек, беморларга самарали тиббий хизмат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ шифокорлар ҳам муносиб рағбатлантирилди.