Андижон шаҳрининг Амир Темур ва Шароф Рашидов шоҳкўчалари кесишмаси эрталабдан вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасалари ходимлари, таълим даргоҳларининг талаба ва ўқувчи ёшлари, шаҳар ва туманлардан келган 40 мингга яқин аҳоли вакиллари билан гавжум бўлди.
«Пиёда юриш гимнастрадаси» олдидан вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов йиғилганларни Бутунжаҳон саломатлик куни билан муборакбод этиб, юришга старт бердиБугунги тадбир пиёда юриш билан бошланаётгани бежиз эмас. Зеро, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларнинг жисмоний фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу Президентимиз томонидан жорий йилнинг 19 мартида видеоселектр йиғилишида илгари сурилган Бешта муҳим ташаббусда ҳам ўз аксини топган. Гимнастрадани велосипедчилар гуруҳи бошлаб берди.
Сўнгра уларнинг ортидан тиббиёт ходимлари ва ёш спортчилар соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаолликка чорловчи шиорлар кўтарган ҳолда юрдилар. Шаҳдам қадамлар ташлаб бораётган юртдошларимизни суҳбатга чорладик. Юриш иштирокчилари Шароф Рашидов, Алишер Навоий, Ислом Каримов шоҳкўчалари бўйлаб, 10 километр масофани босиб ўтишиб, Эски шаҳардаги Регистон майдонига кўтаринки руҳда кириб келдиларЭски шаҳарнинг Регистон майдонидаги минора мезанасидан янграган карнай-сурнай садолари тиббий кўргазмага чорлади. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари ўзларига ажратилган жойларда тиббий кўриклар ташкил этдилар. Ҳамшира ва шифокорлар ўзлари тайёрлаган парҳез таомлар, шифобахш дамламалар билан келувчиларни меҳмон қилишди. Учрашув ва суҳбатлар чоғида саломатликни тарғиб этувчи материаллар - буклетлар, флаер, эслатмалар, шунингдек, “Бутунжаҳон саломатлик куни” рамзи туширилган эмблемалар тарқатилди.