Амалдаги йилни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, дея номланиши фуқароларга бўлган эътибор ва ғамхўрликларни янада оширди.
Мавжуд муаммоларни ечимини топиш билан бирга халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш долзарб вазифага айланди.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг Андижон туманидаги Чем маҳалласида ўтказган учрашувида асосий эътибор айни шу масалага қаратилди. Дастлаб Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, инсон омилига бўлган эътибор ва ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган лойиҳалар хусусида тушунча берилди. Оилаларни иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, бу борада тадбиркорликни ривожлантиришнинг тутган ўрни кўрсатиб ўтилди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда оилавий тадбиркорликни ривожлантирилиши ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ва молия муассасаларининг бу борадаги кўмагини кўпчилик қўллаб-қувватламоқда. Хонадонида паррандачиликни йўлга қўйган ва иссиқхона ташкил этиб, лимон етиштираётган оилалар бу энг қулай ва даромадли фаолият эканлигини эътироф этмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур маҳалладаги 780 та хонадон соҳиблари ҳам ўз оиласида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирди. “Саноатқурилишбанк” вилоят бўлими жамоаси чемликларга молиявий кўмак бериш ташаббуси билан чиқди.
манбаа:auz.uz