Бош саҳифа / Янгиликлар / Аҳолини рози қилиш – бош мақсад
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Аҳолини рози қилиш – бош мақсад

Олий Мажлис Сенати аъзоси, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг августга режалаштирилган қабули ойнинг охирги шанба кунида бўлиб ўтди. Аҳоли вакиллари билан бевосита мулоқот асносида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Кўтарилган 235 та  муаммолар бирма-бир ўрганилиб, тааллуқлилиги бўйича тегишли ҳокимликлар, вилоят ташкилотлари ва муассасалари олдига аниқ вазифалар қўйилди.

Ҳудудлар кесимида энг кўп аризалар, табиийки аҳолиси зич Андижон шаҳри ҳисобига тўғри келади - 144 та. Шу билан бирга Хонобод шаҳри, Бўз ва Улуғнор туманлари аҳолисидан бирорта ҳам мурожаат кўтарилмади. Марказий банк вилоят бошқармаси ҳиссасига 12 масала хавола этилди. Мажбурий ижро бюроси ваколати доирасида 7 та масала кўриб чиқилиши белгиланди. Меҳнат муносабатларига оид, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига алоқадор 5 тадан мурожаат қайд этилди. Дарвоқе, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт бобида ҳам мурожаатлар келиб тушди.

Қабул якунлари билан 27 та масала ўрнида хал қилинди. 50 та мурожаат бўйича тегишли тушунтиришлар берилди. Қолган 158 та холат ўрганиб чиқиш жараёнида.



                                                                                                                                                                                                on-line гуруҳи.


Киритилган вақти: 25/08/2018 17:28 Кўрилганлиги: 3043
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг