Бош саҳифа / Янгиликлар / Шаҳар ҳокими Б.Н.Хайдаровнинг “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Шаҳар ҳокими Б.Н.Хайдаровнинг “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ

Ассалому алайкум ҳурматли Тадбиркорлар!

Куни кеча 7 ноябрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида ўтказилган видео селектор йиғилишида “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғояни илгари суриб, ушбу йўналишда аниқ вазифаларни белгилаб бердилар.

Андижон шаҳарда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш борасида аниқ тадбирларни кўрмоқдамиз.

Муҳтарам Президентимиз томонидан масъул идоралар ва тадбиркорлар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг “дардини эшитиб”, муаммоларини ҳал этиш бўйича янги тизим ўрнатиб бердилар, шунга асосан ҳар ҳафтанинг  Душанба, Сешанба ва Чоршанба кунлари “Тадбиркорлик куни” ўтказиб келинмоқда.

Ушбу “Тадбиркорлик куни”да шу кунга қадар 163 та тадбиркорлар ўзлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалардаги мавжуд муаммолари бўйича мурожаатлари ўрганилиб, шундан 138 та масалалари (85 фоизи) ҳал этилди (25 таси амалдаги қонунчиликка тўғри келмаганлиги учун рад этилди).


Мисол учун: Андижон шаҳрида  "ANDIJON DIYALIZ MERKEZI" MChJ томонидан 1 млн АҚШ доллар хорижий инвестиция киритиш эвазига 30 та янги иш ўрни яратилиши ва Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун бино-иншоотлари ажратилди.


Ҳурматли тадбиркорлар!

Андижон шаҳрини 2019-2020 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш экспорт боп маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида жами
138 та лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, умумий қиймати  
5 трлн. 718 млрд.сўмлик инвестиция маблағлари (шундан, 421 млрд.сўм тижорат банк кредити ва 210 минг АҚШ доллар хорижий кредит линия маблағлари, 307 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар) жалб қилиниши ҳисобига 13 534 та янги иш ўринлари яратиш Дастури ишлаб чиқилди.

 

Ўтган давр мобайнида олиб борилган тадбирлар натижасида
254 млрд.сўм
миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига 49 та лойиҳалар ишга туширилиб, 1 947 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.


Мисол учун: Андижон шаҳрида “Барчиной-гроуп” хусусий корхонаси томонидан трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш комплекси ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 1 млн. доллар инвестициялар ўзлаштирилди ва 200 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳамда, “PRINT TEX” МЧЖ томонидан газлама мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 16,5 млрд.сўм миқдорида инвестициялар ўзлаштирилди ва 100 та янги иш ўринлари яратилди.


Шу ўринда, 2019 йил якунига қадар яна 191,6 млрд.сўмлик
13 та
лойиҳаларни инвестор ҳамкорларимиз билан биргаликда ишга туширишни олдимизга мақсад қилиб олганмиз. 

Яна бир муҳим масала, шаҳарда 6 та кичик саноат зоналарини ташкил этганмиз. Бу ерда ҳозирда
75 та тадбиркорлар
томонидан умумий қиймати 48 млрд. 380 млн сўмлик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз.


Маълумот ўрнида:Андижон шаҳрида “Собиқ Мустақиллик базаси”, “Собиқ ДСК”, “Бўстон даҳаси ғиштхона” “Собиқ “Электродвигатель” ОАЖ” ва “Андижонмаш”).


Жорий йилда амалга оширилган ишлар натижасида умумий қиймати 48 млрд.сўмлик инвестициялар жалб қилиниши ҳисобига   34 та лойиҳалар ишга туширилиб, 520 та янги ишчи ўринлари яратилди.

Амалга оширилган лойиҳалардан 9 таси импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар (автомобилсозлик) ишлаб чиқаришга ихтисослашган,   25 таси экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни ташкил этади.

Бугунги кунда мавжуд саноат зоналарида 17 та лойиҳаларда ташаббускорлар томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида
13 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 305 та ишчи ўрни яратилади.

Бундан ташқари, қўшимча яна 1 та собиқ Меҳаника заводи (Авиационний) янги кичик саноат зонаси ташкил этиш учун
12,4 гектар ер майдони ажратилди.

 

Ҳурматли тадбиркорлар!

 

Хабарингиз бор, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев жорий йилнинг январ ойида Хиндистон Давлатига ташриф буюриб, “Жўшқин Гужарат 2019” IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этди ва ушбу саммитда нутқ сўзлаб, Гужаратнинг улкан иқтисодий салоҳияти ва Андижон Шаҳари билан шериклик алоқаларидан келиб чиқиб, шоҳ Бобур туғилган ва улуғ Акбаршоҳ аждодларининг ватани бўлмиш Андижонда Ўзбекистон-Хиндистон минтақалари бизнес-форумини шу йили ўтказишни таклиф қилди ва Андижон шаҳрида жорий йилнинг 19-20 октябрь кунлари “Опен Андижон” I-Халқаро инвестиция форуми ўтказилди.

Мазкур форумда 31 та хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан 325 та вакиллар, шу жумладан 17 та хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги элчилари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда республиканинг барча ҳудудларидан 300 дан ортиқ маҳаллий тадбиркорлар иштирок этишди.

Энг муҳими, форумда иштирок этиш учун Андижоннинг асосий ва стратегик ҳамкор давлати ҳисобланган Хиндистоннинг Гуджарат штати бош вазири Виджай Рупани бошчилигидаги 57 та юқори мартабали меҳмонлардан иборат делегация аъзолари иштирок этишди.

Бундан ташқари, шаҳримизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, улар учун қулай инвестиция муҳитини яратиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун мавжуд бўлган салоҳият ва имкониятларимиз билан хорижий давлатларнинг бизнес ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар вакиллари, жумладан
8 та давлатлардан (Хитой, Туркия, БАА, Ж.Корея, Германия, Хиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон) 20 та хорижий инвесторлар билан учрашувлар ўтказилди.

Шунингдек, шаҳримизда 8 та хорижий давлатлар билан ҳамкорликда 20 та турли йўналишларда лойиҳалар амалга оширилмоқда, улар томонидан жорий йил 10 ойи давомида 28,1 млн. АҚШ доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, бугунги кунга келиб 3 таси ишга туширилди.

 


Мисол учун: Андижон шаҳрида Хиндистон давлати билан ҳамкорликда "Шарда" университетининг филиали ташкил қилиниб, 2019 йил ўқув йили учун 150 нафар талабалар таълим олишни бошланди.


Азиз дўстлар!

Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан ўтган йилдан бошлаб шаҳардаги бўш ер майдонлари “Е-Ижро” аукцион дастури орқали сотилиши йўлга қўйилди.

Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ҳар бир ташаббускор ушбу дастур орқали ўзига маъқул бўлган бўш ер майдонларини бемалол сотиб олишлари мумкин.

Жумладан, шаҳримизда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бино - иншоотлар ва ер майдонлари ажратиб бериш бўйича аввал хусусийлаштирилган ва ҳозирда самарасиз фойдаланилаётган бино-иншоотлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Бўш турган давлат мулки объектларидан 2 таси ПҚ 5552-сонли ҳамда ПҚ-5666-сонли қарорлари асосида тадбиркорларга берилди.  

Мазкур давлат объектлари учун жами 6,5 млн доллар миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига 80 та янги иш ўринлари яратилди.

Шаҳарда “Chubbe Rabbit” МЧЖ томонидан балиқчиликни ривожлантириш бўйича жорий йилда Интенсив усулда балиқчиликни ташкил этиш  лойиҳа амалга оширилди.

Ушбу лойиҳа учун 12 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 10 та янги иш ўринлари яратилди.

Бундан ташқари, “Бобур ХБК” МЧЖ томонидан томонидан
дженси шим ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида жами 2 минг та янги иш ўринлари яратилиши ва 2020 йилнинг биринчи чорагида ишга тушиши режалаштирилган.

Қадрли дўстлар!

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қўламли ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз туб ўзгартиришлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларимиз самарасини янада ошириш мақсадида тадбиркорлар учун қулай имтиёзлар яратилмоқда.

Жумладан, хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши
5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақли эканликлари белгилаб берилди.

Тўғридан - тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналаридаги инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўловни тўлашдан озод қилиш кўринишида солиқ имтиёзлари берилган.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Яна шуни айтиш керакки, Мухтарам Президентимизнинг шахсан топшириқлари билан тижорат банклари тизимида тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир нечта имтиёзлар яратилди.

Жумладан, тадбиркорлик субъектлари тижорат банкларида банк ҳисоб рақамларини очишда ҳеч қандай банк хизмати ундирилмайди ва хисоб рақамни электрон шаклда (яни банкга бормасдан) очиш имконияти яратилган.

Эндиликда тадбиркорларга мутасадди тижорат банклари томонидан 3 йил муддатгача 6 ой имтиёзли даврь билан Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида (16 фоиз) кредит маблағлари ажратилади. Бунда энг кам иш хақининг
150 баробаригача бўлган миқдорда гаров таъминотисиз, яни сектор раҳбарининг хулосасига асосан кредит олиш мумкинлиги белгиланди.

Аргосаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти сохасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модеринизация қилиш” лойиҳаси доирасида Тадбиркорларнинг Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларга 10 йил муддатгача 3 йил имтиёзли давр билан 500 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда кредитлар ажратилади.

Бунда кредит маблағи миллий валютада ажратилса Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида 16 фоиз, АҚШ долларида молиялашса йиллик 6 фоиз ставкада ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банкидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитларнинг
50 фоизигача (бунда 2 млрд.сўмдан ошмаган миқдорда) кафилликлар берилади.

Ушбу жамғарманинг кафилликлари барча тижорат банклари томонидан қабул қилинади. Шунингдек жамғарма томонидан
8 млрд.сўмгача ажратилаётган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми (5 фоизи)ни компенсация тарзида қоплаб беради.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Бугунги шарт-шароитлар ва яратилган имтизлардан унумли фойдаланиш, шу билан бирга жонажон Ватанимиз иқтисодиётининг тараққий этишига ўз хиссангизни қўшинг!

Зеро бобокалонларимиз айтганларидек – “Ишбилармон мардлик ва шижоат сохиби, азми қатъий, тадбиркор ва хушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан абзалдир”.

Ҳамиша юртимиз тинч, юртбошимиз омон бўлсин!


Киритилган вақти: 22/11/2019 17:18 Кўрилганлиги: 2911
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 85
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг